Асосий мавзулар
4 ноябр 2017

Бобомурод Абдуллаев олдига адвокат киритиш ҳаракати самарасиз қолмоқда

2 ноябрь куни Бобомурод Абдуллаевнинг олдига қўйилмаётган адвокат Муножот Парпиева шикоятини Бош прокурор ўринбосари Алишер Мирасилов 10-15 кун ичида кўриб чиқишини билдирди. Бобомурод Абдуллаев терговида қатнашишга изн ололмагач, у МХХ терговчиларининг ноқонуний ҳаракатлари устидан арз қилишга мажбур бўлганди.

Орада жамоатчилик фаоллари журналистга бошқа ҳимоячи излашди. 1 ноябрь куни адвокат Тўлқин Орифжонов МХХ терговчиси Александр Веселовга ҳибсда қолаётган журналист Бобомурод Абдуллаев ҳимоясига ордер топширди.

«Парпиева ҳали анча ёш, буниси анча ёши катта ва тажрибали», дея таърифлади ҳуқуқ фаоли Суръат Икромов журналистнинг янги адвокатини. Гуруҳ терговчиси Веселев адвокат Орифжоновни 3-4 кун ичида терговга чақиришни ваъда қилган.

Илгари Парпиева ҳам МХХ бошқармаси подполковниги Нодир Тўрақуловга, кейин эса гуруҳ терговчиси Александр Веселовга бир неча бор мурожаат қилган, у тергов қилинаётган журналист олдига М.Парпиевани 31 октябрь куни киритишни ваъда қилган, бироқ адвокат терговга киритилмаганди.

Бу орада «давлат тўнтариши»да айбланаётган журналистнинг онаси Гавҳаржон Мадаминова давлат ҳимоячиси Ш.Шариповга пул ҳам тўлади.

Бобомурод Абдуллаев тергови бир йилга чўзилиши мумкин

«3 ой кўрилиши керак экан, бир ойи ўтди. Лекин гуруҳ терговчилари агар иш чўзиладиган бўлса, тергов ишлари қонун бўйича бир йилгача давом этилиши мумкинлигини айтишди «, деди С.Икромов «Элтуз» мухбирига. Бундан ташқари, у ишдаги фигурантлар сони кўпаяётгани, иш кенгайтирилаётганидан хавотир билдирди.

Жумладан, у «Эрк» партиясининг Туркияда яшаётган фаоли Ислом Холбой, шунингдек, унинг ўғли ва синглисига қарши жиноят иши очилганини маълум қилди.

Ҳуқуқ фаолининг фикрича, бу ҳаракатлар мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳни айбдор қилиш учун бўляпти.

«Бу ишлар Муҳаммад Солиҳ оқланишининг олдини олиш учун қилинган бўлиши мумкин. 1999 йилги портлашлар сценарийси ҳам шундай тайёрланган эди. Энди булар янги президент олдида ўзларини кўрсатишмоқчи», деди С.Икромов.

Журналист Бобомурод Абдуллаев иши юзасидан МХХнинг бир ходими ҳам ҳибсга олинган, унга нисбатан «давлат сирини ошкор қилиш» айби қўйилмоқда.

Бир йил олдин ҳибсга олинган 27 ёшли Акром Маликов ҳам Бобомурод Абдуллаевга нисбатан очилган тергов иши фигурантига айланган. У интернетда Абдуллоҳ Нусрат тахаллуси билан мақолалар ёзиб келган эди.

Олдинроқ журналист Бобомурод Абдуллаевга маълумот етказганликда айбланиб бир боғбон ва ресторан бош менежерининг ҳам тергов қилинаётгани билдирилган эди.

«Элтуз» журналист Бобомурод Абдуллаевга қарши ишнинг боришини кузатишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 май 2015
«Россия бизни босиб оладими¸байроғимизни юлиб олиб ерга ташлаб ¸бизни қул қиладими бизга барибир. Қорин тўқ чўнтак бут бўлса бўлгани» ...
3 ноябр 2017
Сўнгги вақтларда рус мулозимларининг Ўзбекистонга ташрифлари кўпайди. Шу кунларда Россия бош вазири Дмитрий Медведов юртимизда бўлиб турибди. МДҲ мамлакатлари ...
4 сентябр 2017
ЎзМТРКда йил давомида узлуксиз раис алмашувидан сўнг тағин Алишер Хўжаев раис бўлди. Уни шу йилнинг февралида Мирзиёев ишдан бўшатган ...
15 июл 2017
Лондонда яшовчи ўзбек актери, 42 ёш Рашид Шадат (Абдурашид Шодиев) Ўзбекистонда тақиққа учраган филмлар юзасидан Элтуз мухбирига интервью берди. ...
Блоглар
16 ноябр 2017
Сал аввалроқ ўзбек матбуотида Меҳнат вазирлиги ва Миграция агентлиги масъуллари Росссияга сафар қилиб, кўплаб учрашувлар ...
13 ноябр 2017
Ўзбекистонлик 1 миллиондан ортиқ меҳнат мигрантлари Санкт-Петербургда ишлаётгани расман тан олинди. Демак, РФнинг Ўзбекистонга масофа ...
10 ноябр 2017
9 ноябрь куни Тошкентга Пуйоль келди, биласиз-а? Карлес Пуйоль «Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси. Жамоа тарихидаги энг ...