Асосий мавзулар
16 ноябр 2017

Хотинини «ўрис динига ўтгани учун» пичоқлаган ўзбек қамоққа олинди

Бошқа динга кирганликда айблаб, хотинини пичоқлаган сайрамлик 34 ёшли Хайрулло Норметов 14 ноябрь куни ҳибсга олинди. Суд ҳукми чиққунига қадар эҳтиёт чораси сифатида унга 2 ойлик қамоқ белгиланди.

Воқеани ўрганган Қозоғистон матбуотига кўра, пичоқланган ҳолда кўчадан топилган Умида Норметова оғир аҳволда касалхонага келтирилган ва ҳаёти сақлаб қолинган.

13 ноябрда «Элтуз» нашри Норметовнинг Ватсап орқали тарқатган видеосини эълон қилган эди. Видеода у «ўрис динига кириб кетгани учун» хотинининг қорнига пичоқ тиққанини иддао қилган эди.

«Исломда дин хоини – Ватаннинг жуда-жуда катта хоини! Ҳақиқий эркак!» дея баҳолади воқеани, жумладан, фейсбукнинг Astanov Tulkun исмли юзери.

Бироқ пичоқланган аёлнинг онаси Сандиқиз Жақсибоева қизининг ислом динида бўлганини таъкидламоқда.

Пичоқланган аёлнинг бир жияни ҳам аммасининг беш вақт намоз ўқигани ва икки боласи билан 11 йил эрининг калтакларига чидаб яшаб келганини айтди.

«Поччамнинг ўзи бошқа оқимга кириб кетган», дейди у.

Норметовнинг онаси Жамила Норметова эса ўғлини шу аҳволга туширган келини ва қайнонаси эканини билдиради.

Қозоғистон матбуотига кўра, Норметов 12 ноябрь куни хотинининг изидан пойлаб бориб, уни кўчада пичоқлаган ва воқеа жойида ташлаб кетган. Воқеадан тўрт кун бурун унинг хотини Умида Норметова болаларини олиб, онасиникига кетиб қолган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 июл 2016
Болалигимда дадам рўзғор ишларини енгиллатувчи, деҳқончилик ва боғдорчиликда асқотувчи буюмларни кўтариб келадиган киши эди. Ҳар сафар уйда жанжал дадам ...
31 октябр 2016
6 октябр куни, роппа роса 23 йилу 4 ой қамоқда бўлиб барча жазо муддатларини ўтаган Самандар Қўқоновга, эртасигаёқ суд ...
17 феврал 2018
Ўзбекистон телеканалларидан бирида намойиш қилинаëтган “Севги изтироблари” кўп қисмли фильми душанба кунидан бошлаб эфир сеткасидан ташланади. Бу ҳақда «Элтуз»га ...
2 июн 2016
«Аввал бизга уч нафар номзод кўрсатилади, дейишганди», – дейди Фарғона вилоятининг Учкўприк туманидаги сайловда иштирок этган маҳаллаларда яшовчи мўйсафид. ...
Блоглар
22 июн 2018
Aввaллaри Туркия бизнинг Мaркaзий Oсиё дaвлaтлaри вa турк oлaми учун сиёсий, ижтимoий вa иқтисoдий мoдел ...
21 июн 2018
Беш йил халқ таълими вазири бўлган Улуғбек Иноятов 20 июнь куни ишдан олинди. Ўрнига Инновацион ...
20 июн 2018
Айрим нашрлар марҳум президентнинг коррупционер қизи Гулнора Каримованинг Швейцария банкларида музлатилган пулларни Ўзбекистон ҳукуматига қайтариш ...