Асосий мавзулар
21 ноябр 2017

Советларни улуғлаган Рашидов китоби Стокголмда тақдим қилинди (видео)

17-20 ноябрь куни Швециянинг Стокгольм шаҳрида VI Евроосиё адабиёти фестивали бўлиб ўтди.

Постсовет давлатлар, жумладан, ўзбекистонлик ёзувчиларнинг асарлари тақдим этилган бу йилги тадбирга Шароф Рашидов номи берилди.

Фестиваль ташкилотчиси, маркази Лондонда жойлашган Евроосиё ижодий гильдияси раиси Марат Аҳмеджонов «Элтуз» мухбирига тадбирдан сиёсий мақсадни кўзламаганини билдирди.

Бироқ тўрт кун давомида касаба уюшмаларига тегишли кичикроқ залларда ўтган тадбирга швед ҳукуматининг унча рўйхуш бермагани сезилди.

«Бирданига учта ташкилот, жумладан, Нобель жамғармаси олдинги келишувни бекор қилди, диктаторлик тузумларини дастаклаётганимизни айтишди», деди у.

Бироқ аксарият кузатувчилар бундай тадбирларнинг Ғарб ўқувчисига номаълум қолаётган ўзбек ёзувчилари учун, айниқса, муҳимлигини таъкидламоқда

Фестиваль иштирокчиларига Европада китоб чиқариш ва тарқатиш имкониятлари ҳақида йўл-йўриқлар кўрсатилди.

Китоблари тақдим қилинган аксарият ўзбекистонликлар, жумладан, истеъдодли адиб Исажон Султон ва ўтган йилги фестиваль ғолиби Раим Фарҳодий турли сабабларга кўра тадбирда қатнаша олишгани йўқ.

Видео: https://youtu.be/0Tbl1EUj2EQ

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 январ 2022
“Вақт машинаси” кўрсатувининг олдинги сонларида биз Ўзбекистон тарихининг хонликлар даври, Россия истилоси ва Сталин қатағонлари даври ҳақида ҳикоя қилган ...
28 октябр 2020
Рассом Туз
1 феврал 2021
Ўзбекистонда 500 дан зиёд товарнинг давлат хариди тақиқланди.  Тақиқ рўйхатига хорижда ишлаб чиқарилган товарлар,  масалан,  автомобиллар,  кондиционерлар,  музлатгичлар,  телевизорлар,  ...
1 октябр 2018
Сўнгги кунларда Ўзбекистоннинг молиявий ҳаётида иккита диққатга сазовор воқеа содир бўлди. Биринчиси Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 14 фоиздан ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...