Асосий мавзулар
19 декабр 2017

Хоразмлик усталар «Запорожец»дан «Феррари» ясашди (видео)

Хоразм вилоятининг Қўшкўпир тумани усталари «Феррари» автомобилининг нусхасини яратишди. Энг қизиғи, унга «Запорожец» автомобили мотори ўрнатилган.

Қўшкўпирлик уста ясаган «Феррари»

«Элтуз» нашрининг Урганчдаги мобил мухбири хоразмлик усталар яратган «Феррари»ни 11 декабрда тасвирга олишга муваффақ бўлди.

Энг арзон совет автомобили бўлган «Запорожец»ни ишлаб чиқариш 1994 йили тўхтатилган. Нақ 800 от кучига эга бўлган «Феррари» автомобиллари эса «Запорожец»дан фарқли икки ўриндиқли.

Айни пайтда «Феррари» ҳам афсонавий «Запорожец» каби кўплаб латифаларга мавзу бўлган машина.

Стокҳолтдаги Ferrary 488 Spider

«Элтуз» мухбири айнан Ferrary русумидаги машиналарни Стокгольмдаги энг қимматбаҳо автомобиллар сотиладиган Dream avto салонида тасвирга олди.

Дўкондаги «Феррари» автомобиллари нархи русумига қараб 300 мингдан 400 минг долларгача баҳоланган.

Масалан, бу йил урф бўлган Ferrary 488 Spiderнинг Стокгольмдаги нархи 365 минг доллар. Бу икки кишилик спорт машинасининг максимал тезлиги соатига 340 километр.

«Элтуз»нинг ўзбекистонлик Ferrary ишқибозлари учун видеога олиш илтимосига Швециядаги дўконда қаршилик бўлмади, бироқ «Запорожец»дан «Феррари» ясаган хоразмлик уста ўзини танитишни истамади.

Айни пайтда Стокгольмдаги автосалон эгаси бу машиналар рекламага муҳтож эмаслигини айтди.

Youtube каналидаги видео: https://youtu.be/3_536x1eUfU

Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 сентябр 2017
20 сентябр куни Россия Ҳавфсизлик Кенгаши (СБ) котиби Николай Патрушев Тошкентга келди ва Ўзбекистон Ҳавфсизлик кенгаши котиби Виктор Махмудов ...
21 март 2023
Gazeta. Uz нашри таги ўзбекистонлик Украина қочқинлари Германия бошкенти Берлинда ресторан очди «мазаси яхши» деб ëзгани учун бу емакхонани ...
23 ноябр 2018
Италиянинг Бари шаҳрида 22 ноябрь куни бўлиб ўтган махсус маросимда «Элтуз» нашри директори Умида Ниязовага «Тинчлик мухбири» (Reporter for ...
6 январ 2021
Тинч турурми бу кўҳна дунё, Тинч турурми доғули замон… А.Орипов. Коронавируснинг янги штампи дейиляпти. Бу қанақаси экан?! Янги штамп ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...