Видео
6 январ 2018

Бобомуроднинг онаси унинг адвокатдан махрум қилинганлигини айтди (видео)

4 январ куни қамоқдаги журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси Гавҳар Мадаминова президентга видеомурожаатини эълон қилди.

Ҳуқуқ фаоли Сурат Икромов фейсбук саҳифасида эълон қилган видеосида у 29 декабрда ўғли устидан терговнинг адвокатсиз тугагани; МХХ терговчисининг ўғлига босим ўтказгани; уни ҳимоясига олмоқчи бўлган адвокат Майоровни ишдан четлатишгани ҳақида гапирди.

«Уч ойдан ортиқ давом этган тергов адвокатсиз ўтди. Уни давлат тўнтаришида айблашмоқда. Болам ўзини судда қандай ҳимоя қилади?» дейди она кўзига ёш олиб.

Мадаминованинг сўзларига кўра, 26 декабр куни ўғли билан сўнгги учрашувида, адвокат Майоров маҳкум журналист илтимосига кўра, унинг болалари суратини олиб келган.

Бироқ, суратни Бобомуроднинг қўлига бериши биланоқ, терговчи тортиб олиб қўйган.

Кейин адвокатга «протокол»ни кўрсатишган. «Сиз бўшсиз, Бобомурод ҳимоянгиздан воз кечди», дейишган.

Шунингдек, Мадаминова видеомурожаатида МХХ тайинлаган адвокат Ш. Шарипов хизматидан ҳам воз кечганини билдиради. Унинг сўзларига кўра, бу адвокатнинг ҳеч ёрдами тегмаган, қилган телефон қўнғироқларига жавоб ҳам бермаяпти.

Мурожаати сўнггида маҳкум журналистнинг онаси, президент Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатида айтган гапларини эслатади.

«Сиз «Бундан буён ҳеч кимнинг ҳуқуқи поймол бўлмайди!» дедингиз. Кўриб турибсиз мана, кўриб турибсиз – ўғлимнинг ҳуқуқи, адвокатларнинг ҳуқуқи поймол бўлаяпти. Боламга ёрдам беринг!» дейди Мадаминова.

Видео: https://youtu.be/2NlYiaevY7I

Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 сентябр 2016
Ўзбекистондаги айрим маҳаллий интернет нашрлари, жумладан, «Кун.ўз» сайти мамлакат Касаба уюшмалари федерацияси матбуот хизматининг хабарини чоп этди. Бу хабарда ...
2 июн 2018
Россия истилочилари томонидан Самарқанд босиб олингач, 1868 йилги энг қонли жанглар Зирабулоқ тепалигини сақлаб қолиш учун бўлди. Бироқ Россиянинг замонавий ...
28 октябр 2015
Яқинда бир ҳамкасбим янги тенденция, журналистлар ўрнига роботлар келаётганидан гап очиб қолди. Бу аллақачон матбуотда қўлланилаётган амал экан. Долзарб ...
3 октябр 2015
Бугун Термиз шаҳрида соат 10-30 атрофида, вахима Президент Ислом Каримов келяпди деб, толиблардан қўрққан ИИБ ходимлари бутун Термиз шаҳрини ...
Блоглар
17 октябр 2018
Москванинг Якиманка туманидаги ҳиёбонга ўрнатилган, 16 ноябр куни очилиши кутилган Ислом Каримов ҳайкали эртаси куни ...
12 октябр 2018
Ўзбекистон ҳарбий қисмларидан биридаги аскарнинг «Элтуз»га билдиришича, улар вақтли ҳарбий хизматни Андижон вилояти далаларида пахта ...
10 октябр 2018
«Cуҳбатимиз ғайритабиий тус олаётганга ўхшаб кетяпти менинг назаримда, яъни мелиса ходими ва маҳкум ўртаси­даги савол‑жавоб ...