Cатира
8 феврал 2019

Ғор одамининг телевизорга қарши уруши

Айтайлик, ғорда яшайдиган ибтидоий одам ëниқ турган телевизорни кўриб қолди.

Унинг илк реакцияси қандай бўлади? Албатта, дастаси ëғоч тош қуроли билан бу нотаниш «ёв»га қарши курашга киради.

Балки ғор одами телевизорга қарши курашмас? Ким билади дейсиз?

Лекин бу воқеа ибтидоий замонларда эмас, шу бугунги кунларда ўзбеклар орасида учрамоқда.

Фильмлар, ТВ сериаллар дубляжи билан шуғулланувчи артистлар ишини ҳаром дея мақола чоп этган толибон руҳидаги ўзбек сайти Диний қўмита танқидига учради.

Диний сайтда эълон қилинган мақолага кўра, артистлар сериалларни овозлантириш билан “боласига ҳаром луқма едирган” бўлишади.

Мақола муаллифи дубляж артистларини “миллатнинг энг ашаддий хоинлари, бузғунчи, иккиюзламачи, мунофиқ кимсалар”, дея қоралаб, ҳаммани уларга қарши курашишга чорлайди.

“Акс ҳолда охири ёмон бўлади”, дея таҳдид солади мақола муаллифи.

Мақола ортидан ижтимоий тармоқда изоҳлар пайдо бўлди.

«Аёлларингизни тим қора қопга солиб, чандиб, нафас олиши учун тешик қолдириб, ертўлага олиб тушиб, ўра қазиб, ўша ерга тиқиб, икки қават эшик билан тамбалаб, ўзингиз эшик тагида ухланг, шунда сиз тарғиб қилаётган жамиятни қурамиз», деб ёзди, жумладан, фейсбук юзери Хуршид Йўлдошев.

Бироқ кўп ўтмай, ТВ артистларини сазойи қилишни кўзлаган мақола сайтдан ғойиб бўлди.

Ўзбекистонда телевизорга қарши исённинг бугунги нишона шакли қўшни Афғонистонда «анча камол топгани»ни кузатиш мумкин.

Тошкентдаги ўзбек сайти сериалга овоз берганларни халқ душмани деб сазойи қилаётган пайтда Мозори Шарифдаги ўзбек телевизорнинг ўзини дўппосламоқда.

Рассом Кирпи телевизорни дўппослаётган мутаассиб диндорнинг айни кулгили ҳолатини акс эттирди.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 май 2020
Азиз асримизнинг азиз онлари азиз одамлардан сўрайди қадрин. Фурсат ғаниматдир шох сатрларла безамоқ пайтидир умр дафтарин. Мана, ҳафта айланиб, ...
25 октябр 2015
Бу йил маҳкум дўстимиз Солижон Абдураҳмонов 65 ёшда. 10 октябр куни эса унинг турмага ташланганига саккиз йил бўлди. 2008 ...
20 апрел 2017
Таниқли журналистлар Шуҳрат, Қудрат ва Хурмат Бобожоновларнинг Урганч туманида яшовчи онаси Шукуржон Мадраҳимованинг айтишича, у 18 апрел куни ўз ...
12 апрел 2023
Шу кунларда тармоқда очиқланган бир қанча ҳужжатлар Ўзбекистон маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков шахсининг манфаатлар тўқнашуви остида қолаётганини, ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...