Cатира
4 апрел 2018

Болаларни урган тарбиячи ва уч мулозим ишдан кетди

Боғчадаги болаларни ургани видеоси тарқалган, Жиззах шаҳрининг «Наврўз» номли 39-боғча тарбиячиси 37 яшар Моҳира Маматқулова ишдан бўшатилди. Уч нафар шаҳар таълим бўлими ходимлари ишдан олинди, Маматқулованинг иши прокуратурага оширилди.

Ижтимоий тармоқлар, жумладан «Элтуз» нашри 30-март куни Маматқулованинг боғча болаларини қизил дафтар билан ураётгани видеосини очиқлаган эди.

Воқеа, «Элтуз» нашрига маълум бўлишича, 27 март куни президент Мирзиёевнинг Жиззах вилоятига сафари арафасида содир бўлган. Шу боғчада практика ўтаётган, Жиззах пединиститути 1-курс талабаси воқеани тасвирга олиб ижтимоий тармоққа тарқатган.

Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлиги видеодаги боғчани аниқлаш учун тезкор текширув ўтказган.

Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, айни пайтда Маматқулованинг иши прокуратурага оширилган. Шунингдек, боғчанинг уч нафар мулозими ишдан бўшатилган.

Бундан ташқари, Жиззах шаҳар мактабгача таълим бўлими бошлиғи Фахриддин Қодиров ҳам лавозимидан олинган.

Ўзбекистондаги таълим-тарбия муассасаларидаги болаларга нисбатан шафқатсиз муносабат акс этган бу каби видеолар илгари ҳам тарқалганди.

Масалан, 2017 йилнинг 2 мартида сурхондарёлик «тарбиячи аёл»нинг ёш болаларга ўқталиб таҳдид қилгани видеоси тарқалган эди.

Ўша йилнинг 16 мартида пайдо бўлган бошқа бир видеода эса фарғоналик бошланғич синф ўқитувчисининг болаларни ўқув қуроли билан уриб, ҳақоратлаётгани акс этганди.

«Элтуз» илгари маълум қилганидек бу холатлар бўйича чора кўрилган, болаларни «пичоқ» билан қўрқитган сурхондарёлик тарбиячи аёлга жиноий қўзғатилган. Бошланғич синф ўқувчиларини китоб билан урган фарғоналик муаллима ишдан ҳайдалган.

Воқеалардан кўп ўтмай, 2017 йилнинг 30 сентябрида президент Шавкат Мирзиёев ҳатто Мактабгача таълим вазирлигини тузиш ҳақида алоҳида фармонни ҳам имзолаганди.

Фармонга кўра, бу вазирлик мактабгача таълим соҳасида соғлом муҳит яратиши ва мавжуд муаммоларни бартараф қилиши керак.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 сентябр 2017
20 сентябр куни Россия Ҳавфсизлик Кенгаши (СБ) котиби Николай Патрушев Тошкентга келди ва Ўзбекистон Ҳавфсизлик кенгаши котиби Виктор Махмудов ...
11 май 2020
Сардоба тўғони ўпирилиши оқибатида сув босган уй томидаги сигир видеоси ижтимоий тармоқда кенг тарқалди. Сув босқини оқибатида 1 май ...
10 май 2018
Эрамиздан олдинги VI-V асрларда яшаб ўтган, «Дао Де Цзин» асарини ёзган қадимги хитой файласуфи Лао Цзи сўзлари 9 майни ...
8 октябр 2022
Қизлар рўмолларини ечиб, ҳавога силкитиб, уларни тинчлантириш учун келган давлат амалдорларига норозилик билдиришмоқда. Эрон шаҳар майдонларида паранжилар, ҳижоблар ечилиб, ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...