Асосий мавзулар
3 май 2018

Бобомурод иши бўйича жараён судланувчилар фойдасига ўзгарди

Давлат тўнтаришида айбланаётган журналист Бобомурод Абдуллаевга 2 май куни прокурор 5 йил қамоқ жазосини, қолган уч айбланувчига эса суд залидан озод қилишни сўради.

«Қизиқ жойи, судланувчилар 20 йил берилишини кутишаётганди. Уларнинг ҳаяжонини кузатиш қизиқ бўлди. Камерага тушириш керак эди буни. Прокурор бу учаласини оқлаш ва озод этиш ҳақида гапираётганида ўзларини тутишларини», деди жараённи яқиндан кузатаётган тошкентлик журналист Алексей Волосевич «Элтуз» мухбирига.

Судланувчиларнинг тақдири 4 май куни ҳал бўлиши кутилмоқда. Бироқ, Волосевич сўзларига кўра, узоқ ва суронли кечган жараён сўнггида судья ва прокурорларнинг позицияси 180 даражага ўзгарган ва Бобомурод Абдуллаев ҳам тез орада озод этилиши мумкин.

У, шунингдек, ушбу сиёсий суд жараёни Ўзбекистоннинг яқин тарихида илк бор тўла очиқ ҳолатда ўтаётганини билдирди.

«Афтидан бутун сиёсий жараённи президент Мирзиёевнинг халқаро миқёсдаги обрўсини ошириш учун ўрнак сифатида очиқ тарзда ўтказишмоқда», деди Волосевич.

Эслатиб ўтамиз, журналист Бобомурод Абдуллаев Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтган йилнинг 27 сентябрида ўғирлаб кетилган. Орадан уч кун ўтиб, унинг МХХ (ДХХ) томонидан «ҳокимиятни ағдаришга уринишда айбланаётгани» маълум бўлган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 август 2018
«Гуруҳимизнинг жипслиги ва қатъияти аввалида оёқ тираб туриб олган суд раисини қариндош-уруғларимизнинг қолганларини ҳам суд залига киритишга мажбур қилади, ...
6 август 2018
Жўраев озод бўлган қафасда Пардаев пайдо бўлади! Асаби чатоқлар зални тарк этсин! рассом: Туз Eltuz.com 2015 йил 16 ноябрь
2 декабр 2016
Айрим вилоят газеталари эҳтиёткорлик билан имкон қадар дадилликка қўл ураётганга ўхшайди. Самарқандда чоп этиладиган «Зарафшон» газетасининг интернетдаги саҳифасида бу ...
28 декабр 2017
Янги йилдан Ўзбекистон табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини оширади, бироқ бундан ўзбек халқи рўшнолик кўрмайди. Газ экспорти камайтирилсагина ўзбек ...
Блоглар
3 август 2018
Бир пайтлар нефтбазадан бензин, солярка олиб чиқиб сотар эдик. Яширинча олиб чиқар эдик, ишчиларига пул ...
2 август 2018
Муҳаммад Бекжоннинг «Алвидо, Жаслиқ!» китобидан навбатдаги қисм 1999 йилги Тошкент портлашларининг асосий гувоҳи Зайниддин Асқаров ...
1 август 2018
«Талқончи» нон ушатишда давом этади… Ўзбек маҳбуслари учун чақимчи камерадош билан яшаш қандай ёқимсиз… Собиқ ...