Асосий мавзулар
19 май 2018

Ўқувчилар манглайига «2» қўйган педагогларга чора кўрилди

Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида бошланғич синф ўқувчилари манглайига ручка билан «2» қўйган ўқитувчилар иши прокуратурага оширилди. Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси йиғилишида 8 киши ишдан олинди, 5 кишига ҳайфсан берилди.

Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Шукур Бурхонов «Давр» телеканалига интервьюсида бу ҳолатни ёритган журналистлардан миннатдорлигини билдирди.

«Чунки бу мақолалар сайтларда эълон қилинмаганида болаларимиз янада қийналган бўлардилар», деди у.

Воқеалар 11 май куни пешанасига «икки» рақами ёзилган» ўқувчиларнинг расмлари ижтимоий тармоқда пайдо бўлиши билан бошланди.

Инстаграм, телеграм, фейсбук саҳифаларида кўчириб босилган расмларни ўн мингдан зиёд юзер томоша қилди ва изоҳлади.

«Давр» телеканали журналисти Лобар Пўлатованинг ўрганишича, Бекобод шаҳридаги 5-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Муборак Ҳамдамова шеър ёдламагани учун жазо тариқасида 1-ж синфининг тўрт ўқувчиси пешонасига 2 рақамини ёзган.

Бекобод шаҳридаги 5-мактаб психологи Хосият Омонова ТВга берган интервьюсида Муборак Ҳамдамованинг айбига иқрор бўлгани, бироқ аслида бу расмларни унинг ҳамкасби Саодат Раҳмонова суратга олиб тармоққа жойлаш билан яна бир жиноятга йўл қўйганини айтади.

«Болаларни лавашга олиб бораман, деб алдаб расмга тушириб, кейин ўчириб ташлаган ёзувни», дейди мактаб психологи.

Пешанасига «2» қўйилган ўқувчилар расмини тарқатган муаллима бу ҳаракатига ота-оналардан бирининг бу ҳақдаги шикоятини шаҳар халқ таълими бўлими кўриб чиқмагани мажбурлаганини билдиради:

«Тўртта боланинг пешонасига ручка билан «икки» қўйган. Биринчи марта қўйганида бола уялганидан ўчириб ташлаган. Иккинчи марта мажбурлаб, қалин қилиб қўйган. У уйига шундай қилиб йиғлаб кетди. Кейин унинг ота-онаси шаҳар халқ таълими бўлимига арз қилиб борди. Шаҳар халқ таълими бўлими кўриб чиқмади унинг арзини. Вақти бўлмади уларнинг. Боланинг отаси «келинг, ижтимоий тармоққа чиқарамиз, ёрдам қилинг менинг боламга, расмга олинг мени боламни» деди. Мажбур бўлдим бу ишни қилишга», дейди у.

Ўзбекистонда ота-оналар таълим мутасаддиларига таъсир ўтказишда ижтимоий тармоқлардан илк бор фойдаланишаётгани йўқ.

Масалан, шу йилнинг мартида коллеж ўқувчисини кавуш билан уриб жазолаган урганчлик ўқитувчи, шунингдек болаларни дафтар билан урган жиззахлик боғча тарбиячиси видеолари тарқалганди.

Ўтган йилнинг мартида эса ўқув қуроли билан бошланғич синф ўқувчиларини урган фарғоналик ўқитувчи, шунингдек, сурхондарёлик «тарбиячи аёл»нинг ёш болаларга пичоқ ўқталиб таҳдид солгани видеолари тарқалганди.

Расмийлар томонидан юқоридаги барча ҳолатларда ҳуқуқбузар педагогларга нисбатан чора кўрилгани айтилади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 июн 2017
Талаба ўлимига сабаб бўлган жанжал ортидан Тошкентдаги Боровский номидаги тиббиёт коллежи ёпиладиган бўлди. Айни пайтда Ўзбекистонда 11 синфлик мактаб ...
7 декабр 2017
1 декабр куни Ўзбекистон фуқаролик жамияти ташкилотлари – Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари уюшмаси ва Ўзбек-герман инсон ҳуқуқлари форуми Вашингтонда ...
3 май 2018
2018 йил Халқаро матбуот эркинлиги куни 25-бор нишонланмокда. Шу муносабат билан БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг 3 май – ...
2 июн 2016
Журналистнинг «Нега йўқ бўлиб кетдингиз? Ўрнингиз жудаям билиняпти» деган саволига жавоб берар экан, Обид Асомов шундай деди: «Баъзи бир ...
Блоглар
3 август 2018
Бир пайтлар нефтбазадан бензин, солярка олиб чиқиб сотар эдик. Яширинча олиб чиқар эдик, ишчиларига пул ...
2 август 2018
Муҳаммад Бекжоннинг «Алвидо, Жаслиқ!» китобидан навбатдаги қисм 1999 йилги Тошкент портлашларининг асосий гувоҳи Зайниддин Асқаров ...
1 август 2018
«Талқончи» нон ушатишда давом этади… Ўзбек маҳбуслари учун чақимчи камерадош билан яшаш қандай ёқимсиз… Собиқ ...