Cатира
22 май 2018

Ўзбек карикатурачиси «Озодлик»ни мол танасидан қурт тераётган қушга ўхшатди

Таниқли ўзбек карикатурачиси Маҳмуд Эшонқулов Туркияда ўтган «Сув – ҳаёт» халқаро танлови совриндори бўлди.

22 май куни «Элтуз» мухбирига интервью берган Эшонқулов танлов ғолиби сифатида Туркиянинг Амасия шаҳрига таклиф қилишганини билдирди.

«Биз сатира рассомлари сифатида иллатларни фош қиламиз. Афсуски, бизни кўп ҳам тушунаверишмайди, кўпчиликда юмор ҳисси йўқолиб кетяпти», деди Эшонқулов «Элтуз» билан суҳбатида.

У яқинда чизган расмида дунёни сигир, «Озодлик» радиоси журналистларини эса унинг елкасидаги паразитларни чўқиб йўқ қилаётган қушлар рамзида акс эттирди.

«Уларнинг мақсади шу – демократия! Халқ яхши яшаши керак, озод яшаши керак. Мен шундай тасаввур қилдим», дейди Эшонқулов ўз расмига изоҳ бера туриб.

Маҳмуд Эшонқулов Умумжаҳон карикатурачи рассомлари уюшмаси (UWC) аъзосидир. 2017 йили Ҳиндистонда ўтган сиёсий карикатуралар танловида ҳам у биринчи ўринни эгаллаган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 апрел 2020
Рассом Туз
9 сентябр 2021
Демократия майдони. Мен ҳозир турган жой шундай аталади. Туркиянинг Ўрта ер денгизи соҳилида жойлашган, бор-йўғи икки юз минг киши ...
9 октябр 2023
Журналист Ибрат Сафо ёзади: Ўзбекистонда 8 ой ичида 25 минг нафарга яқин бола ота ёки онасиз яшашга мажбур бўлибди. ...
6 август 2018
«Мен Одиловга: – Аҳмаджон ака, пулингизни олинг, менга диетик овқат шарт эмас. Зонанинг ошхонасига фақат нонимни олиб келиш учун ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...