Асосий мавзулар
23 август 2018

Муллалар жинсий ҳаётидан икки видео тарқалди

Интернетда тарқалган ёш қиз билан жинсий алоқа қилаётган домла видеоси тафсилотлари ва шахси «Элтуз»га маълум бўлди.

Видео 2017 йили Хоразмда МХХнинг икки ходими томонидан суратга олинган. Унда ўз уйида ёш аёл билан гаплашиб ўтирган 61 ёшли хоразмлик А.О. исмли эркак акс этган (ахлоқ юзасидан «Элтуз» бу шахслар исмини сир тутади).

Яна «Элтуз»га маълум бўлишича, МХХ ходимлари ёш қизни эркакнинг олдига атай жўнатишган ва улар «ишнинг қизиғи»да бостириб киришади.

Камера билан бесўроқ кириб келган эркакларни кўриб, қиз ич кийимларини кия бошлайди. Бостириб кирган йигитлар қарияни изза қилишади. «Уйимда ўтирибман, ҳа? Уйланмоқчиман, гаплашдим. Хотиним йўқ», – дейди эркак.

Яна «Элтуз»га маълум бўлишича, шу куни МХХ ходимлари эркакнинг «диний китоблари»ни мусодара қилишган

Иккинчи видео

Ижтимоий тармоқда аёл билан жинсий алоқа қилаётган кекса ёшдаги эркакнинг суратга олиниб, калака қилиниши билан боғлиқ яна бир видео тарқалган.

Бу сафар машинада «бўлаётган иш» тасвирга олинади. «Ахир биз сизни мулла қилиб (сайлаб) қўйибмиз», дейди эркакни калака қилаётган йигит.

Ҳар икки видео Хоразм минтақасида олинган. Ҳар иккала видеода ҳам эркакнинг диндор ва мулла эканига ишора қилинади.

Шахсий ҳаётга ноҳақ аралашув

Ижтимоий тармоқда ўрта ёшлардаги бу эркакни маломат қилаётганлар кўпчиликни ташкил этаётганини кузатиш мумкин.

Уларнинг аксарияти «жамиятнинг муллалардан бошлаб бузилгани»ни иддао қилишади, қолган қисми «қизнинг уяти йўқлиги»ни ёзишади.

Айрим юзерлар эса «оперативниклар»нинг эркакни секс билан шантаж қилишини ҳеч бир оқлаб бўлмаслигини ёзишади.

«Видеога олганни ва уларни бошлаб келганни жазолаш керак», дея ёзади юзерларнинг бири.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 июн 2018
Муҳаммад Бекжонни 2002 йилнинг 30 апрелида Зарафшон зонаси бошлиғи ўринбосари Бахти исмли бақалоқ подполковникнинг олдига олиб киришади. У билан ...
23 феврал 2017
20 февраль куни Ўзбекистон томони Тожикистоннинг “Сомон Эйр” компанияси учоғини қабул қила олмаслигини билдиргани ҳақида хабарлар чиқди. 25 йиллик ...
23 июн 2016
Фарғона вилоятининг аксарият банкларида жўнатма пулларини бериш жума кунигача тўхтатилди. Банк ходимлари бунинг сабабини валютанинг тугаб қолгани билан изоҳламоқда. ...
12 сентябр 2016
«Оила даврасида» газетаси (08.09.2016) бугунги Ўзбекистоннинг оддий аҳолисини энг кўп ўйлантираётган муаммолардан бири – банк пластик картаси орқали молиявий ...
Блоглар
13 ноябр 2018
“Бу йил фермерларга ҳар йилгидан кўра оғир бўлди. Уларга нисбатан зуғум ва зўравонликлар кўлами ошса ...
10 ноябр 2018
Ўзбекистон мустақил бўлган 1991 йилдан то шу бугунчага бу мамлакат ҳукумати чет элда бошига иш ...
9 ноябр 2018
Инсон бахтли бўлиши учун нима қилиши керак? Севган ёрини топиши керак дерсиз? Лекин Фарғона вилояти ...