Асосий мавзулар
3 октябр 2018

Японияда босқинчилик қилган ўзбек ҳибсга олинди (видео)

Япониянинг NHK, TBS ва JNN ахборот манбалари хабарига кўра, Ўзбекистон фуқароси, Андижон вилоятида туғилган ва Япониядаги касб-ҳунар коллежида чет эллик талаба сифатида таҳсил олаётган Муҳаммадсаид Фазлиддинов босқинчиликда айбланмоқда.

У Токио вилоятининг Акишима шаҳарчасидаги дўконларнинг бирида босқинчилик қилганликда гумонланиб, маҳаллий ички ишлар бошқармаси томонидан 28 сентябрь куни қўлга олинган.

Айтилишича, Ўзбекистон фуқароси дўкон сотувчисига тан жароҳати етказиб, 800.000 иен ($ 7100 атрофида) пулни ўғирлаб олиб чиқиб кетган.

Муҳаммадсаид Фазлиддинов 2017 йилнинг сентябр ойида Японияга талаба визаси билан таълим олгани келган.

Босқинчилик, пул ўғирлаш жинояти учун Япония Жиноят кодекси асосида 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланади.

Умуман олганда, бундай жиноятлар ўзбеклар ўртасида тез-тез учраб турибди. Супермаркетларга кириб, расталардаги озиқ-овқат маҳсулотларини бемалол олиб чиқиб кетишяпти. Шунингдек, поезд, метроларда ҳам юриш-туриш маданиятига риоя қилмай, йўлкира ҳақини тўламай, чиқиш эшигидан қочиб кетишяпти.

Японияга, асосан, Андижон, Наманган ва самарқандликлар япон тили мактабига талаба визаси билан борадилар. Улар тилни мукаммал ўрганмай туриб, қоида ва шартномага амал қилмай, икки-уч ойда мактаблардан қочиб, ноқонуний ишлаб юришибди. Баъзилари иш топа олмай, ўғирлик, фирибгарлик йўлига ўтиб ҳам пул топишмоқда.
Бу эса японлар ўртасида жуда кенг муҳокама қилинаётир.

Баъзи интернет нашрларида японлар изоҳ қолдириб: “Ўзбекистон ҳақида ижобий фикрда эдим. Бундай воқеаларни эшитиб, ўзбеклар ҳақидаги фикрларим салбийлашиб боряпти”, деб ёзмоқда.

Яна бошқалари эса: “Ўзбеклар пул учун ўғирлик қилишгача боришини тасаввур қилиб бўлмайди”, деб ёзади.

Бу воқеа фейсбукдаги Япония ва Ўзбекистон жамиятлари гуруҳида кенг муҳокамада бўляпти.

Бу мавзудаги видеони «Элтуз»нинг ютуб каналида кўришингиз мумкин: https://youtu.be/rWkXRatFOXU

Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 декабр 2019
Стокгольмнинг чекка ҳудудида жойлашган темир тўсиқ ортидаги кўримсиз уйда Швецияга келиб қурилишларда ишлаётган 11 нафар меҳнат мигранти яшайди. Уларнинг ...
10 ноябр 2017
Бу йил Ўзбекистонда мажбурий теримчилар – педагог, тиббиёт ходимлари ва бошқа турли касблардаги бюджет ва хўжалик корхоналари хизматчилари пахта ...
19 апрел 2018
Дўппидўз чевар Ҳамида Юнусова 25 йилдан буён дўппи тикади. Бу ҳунар унга оилавий анъана бўлиб, жувон дўппи тикишни опаларидан ...
26 январ 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 38-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Ҳаёт – илмдир. ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...