Асосий мавзулар
9 октябр 2018

Суриядаги жангларда Россия ёллаган ўзбек шахси очиқланди (видео)

Украина хавфсизлик хизмати (УХХ) Россия ҳарбий разведкасининг 206 нафар штатсиз жангариси рўйхатини очиқлади. Улар «Вагнер» дея аталмиш гуруҳ аъзолари бўлиб, Суриядаги жангларда иштирок этишган. Улар орасида Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари ватандошлари ҳам бор.

Россиянинг ёллаган жангарилари ҳақидаги маълумотни УХХ 7 октябрь куни очиқлади. Ҳисоботда Украинанинг икки, Ўзбекистоннинг бир фуқароси шахсига оид алоҳида ҳужжатлар келтирилган.

Ҳисоботга киритилган қўшимча алоҳида маълумотда «Вагнер» гуруҳига ёлланган Ўзбекистон ватандоши 30 яшар Мамажонов Дилшод Машрабжонович номи айтилади.

УХХ маълумотига кўра, наманганлик Дилшод Мамажонов февраль ойидаги жангларда оғир ярадор бўлиб, Суриядан Россияга жўнатилган.

Украинанинг «Вагнер»га ёлланганлар таркибидаги икки ватандоши олдин Қрим аннекциясида иштирок этган севастополлик Короленко Олег Аркадьевич ва Оганесян Роман Григорьевич Суриядаги жангларда ҳалок бўлишган.

Ўзбек ва украинлардан ташқари УХХ 2018 йилнинг 7 февралидаги жангларда ҳалок бўлган уч нафар қирғизистонлик, икки нафар молдовалик, олти нафар россиялик, шунингдек, турли даражада ярадор бўлган ва тирик қолган Қозоғистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь ва бошқа республикалар ватандошлари ҳақидаги маълумотларни ҳам очиқлади.

Россиянинг Суриядаги жанговар ҳаракатларида иштирок этган, «Вагнер»га ёлланган 206 нафар шахснинг тўлиқ рўйхати УХХ сайтида эълон қилинган.

«Вагнер» нима дегани?

Вагнер хусусий харбий ширкати Россиянинг ёлланма жангарилардан таркиб топган ҳарбий тизилмасидир. У 2013 йили ташкил этилган бўлиб, қатор «оловли нуқталар»даги ҳаракатларда иштирок этган.

Жумладан, «Вагнер»га ёлланганлар Донбассда Украинага қарши Россия томонида туриб уруш олиб боришган, Сурияда эса Асад режимини ҳимоя қилишган, шунингдек, Судандаги жангларда қатнашишган.

Россия ёлланганларни расмий даражада тан олмайди. Бироқ Россия матбуотида ушбу хусусий ҳарбий ширкат «Вагнер» лақаби билан кўпроқ танилган, Россия армиясининг истеъфодаги подполковниги Дмитрий Уткинга қарашли ҳарбий кучлар сифатида эсланади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 октябр 2018
Москванинг Тверь тумани суди 24 октябрда Ислом Каримовнинг биринчи хотинидан бўлган ўғли 52 яшар Пётр Каримовнинг «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ...
14 ноябр 2016
Яқин бир неча ойлар аввал, мустақиллик байрамига тайёргарлик кўраётган пайтимизда, ҳали «буюк йўлбошчи» тирик эканида газеталаримиз «биз буюк ўзгаришлар ...
28 сентябр 2017
Андижон шаҳрида 26 сентябр куни кучишлатар тизим ходимлари ноқонуний валюта савдоси бўйича рейд ўтказди. «Ўша куни камида 40 та ...
5 июл 2018
Муҳаммад Бекжон ўз китобининг навбатдаги бобида 2003 йилнинг 8 майидаги воқеаларни тилга олади. Ўша куни у «Франс пресс», IWPR, ...
Блоглар
4 декабр 2018
Ўзбекистонда Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлигини синовдан ўтказиш мақсадида ташкил этилган кенг кўламли ўқув машғулотлари ...
3 декабр 2018
Мана бу расмларда кўриб турганингиз Суриянинг Идлиб ёхуд Ҳалаб шаҳарларидаги биноларнинг эмас, Ўзбекистон Республикаси Навойи ...
3 декабр 2018
“Ўз газингни ўзгага бериб, таппи ёққан ўзбегим”, дея совет даврини ёмонлаган халқимиз ўзининг замонавий тарихида ...