Cатира
25 октябр 2018

Путин ўзбекни космосга учирмоқчи

Президент Мирзиёев 19 октябрь куни, Путин ташрифи хулосаларига бағишланган йиғилишда ўзбек астронавти Россия ракетасида космосга учишидан умидвор эканини билдирди.

«Умид қиламанки, Ўзбекистон вакили яқин вақт ичида Россия ракетасида космосга парвоз қилади», деди Путиннинг ваъдаларидан ҳаволанган Мирзиёев.

Ўзбекистон президентининг «ракетада учиш орзуси» ҳақида аксарият рус нашрлари ёзди.

Бироқ Россиянинг ўзида ўзбекларга муносабат икки президентнинг ҳавоий гапларидан анча йироқ эканини кузатиш мумкин.

Масалан, ўзбекларнинг рус ракетасида космосга учирилиши орзу қилинган жума куни Россиянинг Тула вилоятида ўзбек муҳожирлари ҳарбий асирлар каби кўчалардан намойишкорона олиб ўтилди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 феврал 2018
Каламушлар кема чўкаётгани учун эмас, балки уларга қарши курашишга бел боғлагани учун қочиш ҳаракатига тушиб қолди. Бир неча кун ...
7 феврал 2018
Наманганнинг Косонсой туманида 5 февраль куни 36 киши хасипдан заҳарланиб шифохонага ётқизилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган хабарга кўра, улар ...
14 феврал 2017
Ўзбекистон пойтахти Тошкент ва бошқа шаҳарларида, ўтган йили, таниқли қўшиқчилар ташкил қилиб келган “Севишганлар куни” номли концертлар тўхтатиб қўйилганди. ...
15 декабр 2021
Хоразм вилояти Янгибозор тумани ҳокими Ўктам Қурбоновнинг буғдой режасини бажармаган ҳудудий раҳбарларни уят гаплар билан сўккани ҳақидаги мақола эълон ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...