Видео
4 май 2015

Нега мен қрим татарлари тарафидаман?

“Сен қайси лагердансан – американингми ёки россиянинг?” – дея менга савол беришади, дейди Қудрат Бобожонов, одамларнинг Украина ва айниқса Россия тасарруфига ўтган Қрим ярим ороли атрофидаги воқеаларига бўлган муносабати ҳақида.

Журналист, холисликни талаб қилувчи профессионал касб этикасидан қатъий назар, – у ҳаммадан кўра қаттиқ жабр кўраётган қрим татарларини қўллашини айтади.

Россиянинг, украин халқини заъда қилган империячилик иддаоси, нафси ҳаккалак отган бироқ Москвани қоиқтириб келаётган президентни ағдаришига олиб келди, бироқ бундан тағин Қримнинг туб аҳолиси бўлган қрим татарлари жабр кўрди.

Улар «Халқлар Доҳийси»нинг ярамас миллат дея атагани учун Сталин томонидан Ўрта Осиёга бадарға қилинган эдилар.СССР қулаганидан кейин қрим татарлари ватанларига қайта бошлашди.

Бироқ эндиликда уларни тағин қўрқинчлик вазият қарши олди, улар ўз уйларида, бир соат ичида, 16 март референдуми воситаси билан, бошқа бир давлат – Россия ҳудудида қолишди.

Менинг жавобим: “Менга сизнинг лагерларингиз керак эмас. Тиканли симларингизни атрофимиздан олинг ва халқни тинч қўйинг”.

Қудрат Бобожонов

Тағин ўқинг
15 апрел 2022
Рамазон ойининг жума куни паспортига қашшоқ дея ëзилган улус олдига чиқиб гапираркан, айнан рўза ойи бўлгани учун ҳам ҳиссиëтларимни ...
21 август 2018
Ҳукуматнинг кўнгилочар масканларга рейдлари ортидан ўзбек матбуотида «тунги клублар»ларни ёмонотлиқ қилиш авж олди. Айни тенденциядаги кўрсатувларни «Ёшлар» телеканали узатди. ...
12 август 2019
“Элтуз” орқали президент Шавкат Мирзиёевга очиқ мурожаат билан чиққан “бир гуруҳ ишсиз қилган ва ишлаётган прокуратура ходимлари” ҳозир ҳам ...
18 апрел 2016
«Миллий тикланиш» газетаси шу номдаги партиянинг халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатлари томонидан «халқ фаровонлиги» йўлида олиб борилаётган ишлар, улар ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...