Асосий мавзулар
2 апрел 2019

2 апрель куни “Алаш ўрда” Кремлдан мухторият талаб қилган эди

1918 йилнинг 2 апрелида Туркистондаги қозоқ миллий озодлик ҳаракати бўлган “Алаш ўрда” партияси етакчилари ўша даврда СССР раҳбарлари бўлган Владимир Ленин ва Иосиф Сталин билан тўғридан-тўғри телеграф алоқасига чиқиб, ҳозирги Россиянинг бир қисми ва Қозоғистон ҳудудидаги Алаш ўрда давлати учун мухторият талабини қўйишди.

Қозоғистоннинг Семипалатинск (ҳозирги Семей) шаҳрида қароргоҳ қурган Алаш ўрда партияси етакчиси Алихон Букейхонов телеграф ускунасини тиқиллаëтган алоқачига қарата: “Биз “Алаш ўрда” учун автономия истаймиз”, дейди.

Гап Россия таркибидаги чекланган мухторият ҳақида борган бўлса ҳам бу таклиф большевикларни чўчитган.

Eltuz.com мухбири гаплашган тарихчиларга кўра, Кремль “Алаш ўрда” лидерларининг мухторият билан чегараланиб колмасдан, навбатдаги қадам сифатида тўла мустақиллик талаб қилишидан хабардор бўлган.

Ленин ва Сталин бошчилигидаги иқтидор ҳам, Чор манфаатларини қайта тиклаш учун уруш олиб бораëтган Колчак ҳам “Алаш ўрда”нинг мустақил бўлишини истамагани боис, бу ҳаракат устига чизиқ тортилди.

Аввалига ҳаракат ичига “Уч жуз” партияси фаолларидан иборат большевикпараст унсурлар киритилди.

Алаш ўрадани ичдан емириш учун Николай Степнов номи билан танилган ленинчи большевик Алибий Жангелдин сафарбар қилинади.

Тарихий ҳужжатларга кўра, 1918 йилнинг январида Алибий Жангелдин Тўрғай вилоятида большевик ташкилотини қуриб, Алаш ўрдани йўқ қилиш масаласида Сталинга ваъда берган.

Пировардида совет комиссарига айланган Жангелдин 1918 йилдан то 1920 йилгача Алаш ўрдага қарши қуролли фитна ва тажовузлар уюштиргани айтилади.

1918 йилнинг март ойида “Сари арка” газетаси Алаш ўрданинг сиëсий органи бўлган “Қозоқ” газетаси нашр қилинган типография вайрон этилганлигини ëзади.

1917 йилнинг 5 декабрида Оренбургдаги умумқозоқ қурултойида “Уйғон қозоқ” шиори остида тузилган Алаш ўрда давлати 1920 йилнинг 26 августида Қизил армия тарафидан тор-мор қилинди.

Алаш ўрданинг етакчиси Алихон Букейхонов ҳибсга олинди ва 1937 йилниг 27 сентябрида суд қилиниб, “террорчи ташкилотга мансубликда” айбланиб, Москвада отиб ўлдирилди.

Алаш ўрданинг бошқа фаоллари ҳам ўлимга ҳукм қилинди.

Алаш ўрда фаолиятига қарши курашган Алибий Жангелдин Кремль сийловига эришиб, Совет Қозоғистонининг илк раҳбарларидан бири бўлди.

Ботир Ражабов
Eltuz.com

Тағин ўқинг
31 август 2016
Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан пенсионерларга пенсия пулларини бериш учун мактаб директорларига “Агробанк”ка 100 ...
14 июл 2016
Бугун рассом Элсевар Eltuz.сom нашри орқали Ўзбекистонда кашпировский замонларидан бери давом этиб келаётган ритуал, одамларни телевизор орқали ухлатиш анъанаси ...
30 ноябр 2015
Кўргазмада собиқ СССРнинг 14 мамлакатидан 74 нафар рассомлар иши тақдим қилинмоқда. Ўзбек рассоми Вечеслав Оҳуновнинг «Юлдузлар ҳиёбони» инсталляцияси Kuhlhaus ...
12 август 2017
Суронли 2015 йил, денгиз тубидаги майда тошларни ҳам кўра оладиган ғаввослар ҳам пахтага олиб чиқилганди. Хадемай тағин терим бошланади, ...
Блоглар
19 ноябр 2019
Матбуот хизматлари ва жамоатчилик билан алоқалар соҳаси бўйича таҳлиллар рукнимизнинг янги сонига катта эҳтиёж пайдо ...
14 ноябр 2019
Кеча Лоланинг клипидан сўнг қўштирноқ ичидаги «маънавият» яна долзарб мавзуга айланди. Кўпчилик Лоланинг «исён»ини олқишлаган ...
6 ноябр 2019
Яқинда “Шарқ зиёкори” китоб дўконидан улуғ рус ёзувчиси Лев Толстойнинг “Жахон бестселлерлари” ( аслида “жаҳон” ...