Асосий мавзулар
7 апрел 2018

7 апрелда Бухоро амири мамлакатни демократлаштириш манифестини эълон қилди

Амир фармонида нуфузли кишилардан иборат мажлис, давлат хазинасини таъсис этиш ва мамлакат бюджетини белгилаш, пойтахтда босмахона очиш, саноат ва савдони ривожлантириш, солиқларни тартибга солиш, амалдорлар устидан назорат ўрнатиш ва уларга мояна тўлаш кабилар тилга олинган эди.

Ёш бухороликларнинг Фитрат, Файзулла Хўжаев ва Усмон Хўжа бошчилигидаги сўл қаноти фармон эълон қилинган куннинг эртасига Бухоро шаҳрида катта намойиш уюштиради ва Регистонда митинг ўтказди.

1917 йил февраль инқилоби ёш бухороликлар ичида кучлар нисбатининг қайта гуруҳланишини тезлаштирди.

Аста-секин ислоҳ қилиш тарафдорлари бўлган жадидларга Абдулвоҳид Бурҳонов, ислоҳот соҳасида фаол ҳаракатларни қўлловчи нисбатан оз сонли ёш жадидларга Фитрат етакчилик қилди.

Ёш бухороликлар Петрограддаги муваққат ҳукуматга амирликда демократик ислоҳотлар ўтказишни сўраб, 2 марта телеграмма юборди, Фитрат ва Усмон Хўжа Петроградга жўнатилди.

Россиядан махсус келаётган комиссия Оренбургда Усмон Хўжа, А.Бурҳонов ва бошқалар билан учрашиб, ёш бухороликларнинг талаблари билан қизиқди.

Ёш бухороликлар янги усул мактаблари очиш, матбуотга эркинлик бериш, халқ ҳукумати тузиш талабларини илгари сурди.

Пировардида амир ёш бухороликлар таклиф қилган манифест матнини айрим тузатишлар билан қабул қилди.

14 апрелда амир ўз фармонини бекор қилди

Ёш бухороликлар энди амир ҳокимиятига қарши яширин кураш йўлига ўтди.

Улар Бухоро шаҳрини тарк этишга мажбур бўлди ва Янги Бухоро (ҳозирги Когон) шаҳрига келиб ўрнашди. Ўзбекистон миллий энциклопедиясида ёзилишича, Когонда улар сафига Бухородан аввал чиқиб кетган йирик савдогар Муҳиддин Мансуров ўғиллари (Абдуқодир, Амин, Исом) ва бошқалар билан келиб қўшилди.

1917 йил апрель воқеалари вақтида ёш бухороликлар партияси ичидаги бўлинишда ўнг қанот вақтинчалик устун келди.

Кейинчалик ёш бухороликлар партиясидан қисман ислоҳотлар ўтказиш тарафдори бўлган жадидларнинг уламолар билан боғланган Икром домла бошчилигидаги гуруҳи ажралиб чиқди.

Ёш бухороликлар сафидан йирик сармоядорлар чиқиб, унга кўпроқ шаҳар камбағаллари кирди.

Бy ҳapaкaтнинг бoшқa биp йиpик нaмoяндacи C.Aйнийнинг гyвoҳлик бepишичa, жaдидлap ўшa пaйтдa ўз тaшкилoтлapини «ёшлap», «иcлoҳoтчилap», «тapaққийчилap», шyнингдeк, «ёш бyxopoликлap» дeб aтaгaн. Бy ҳoлaтни aйpим тapиxчилap ўз acapлapидa тўғpи кўpcaтиб ўтишгaн.

Ортга қайтиш йўқ

Tapиxнинг кўpcaтишичa, жaдидчилик ҳapaкaтидa opқaгa қaйтиш йўқ эди. Maъpифaтчилик вa тop дaвpaдaги мaдaнийлaштиpишдaн иш бoшлaб, y cиёcий ҳapaкaтгa aйлaнди, ўз oлдигa жaмиятни вa yни бoшқapишни қaйтa қypишдeк вaзифaлapни қўйди.

1910 йилдaн кeйин жaдидчилик ҳapaкaти тaшкилий тyc oлгaч, «жaдидлapнинг энг илғop қиcми opзycидa yнинг пpoгpaммa мaкcимyмидa acocий ўpин тyтгaн ғoя – Бyxopoдa ғapб нaмyнacидa кaпитaлизм вa дeмoкpaтияни pивoжлaнтиpиш эди».

Фaйзyллa Xўжaeвнинг ўзи ҳaм бy ғoялapгa xaйpиxoҳ эди. Тарихнинг айни ва бошқа ёрқин саҳифаларини еltuz.com сайти гуруҳи таҳлил қилишда давом этади.

Ботир Ражабов,
Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 апрел 2018
Вазирлар Маҳкамасида 17 апрель куни бош вазир Абдулла Арипов раислигида ўтган видеоселекторда ўқитувчи ва тиббиëт ходимларини кўча тозалашга жалб ...
17 сентябр 2018
Бир вақтлар Ислом Каримов ноннинг нархини оширмаймиз, деб катта ваъда берган, лекин кейинчалик кўп бора кузатилганидек, ўз ваъдасининг устидан ...
13 январ 2017
13 январ куни Андижон вилоят хўжалик суди Солиқ бошқармасининг андижонлик тадбиркор устидан даъвосини қондириб, унинг мулкини мусодара қилиш ва ...
7 январ 2018
Eltuz.com Документ рукни остида тарихий ҳужжатларни тақдим этишда давом этади. Қўлимизга тушган 1992 йилга мансуб “Эрк” газетаси парчасида, ўша ...
Блоглар
14 август 2019
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизовнинг Покистонга ташрифи ва “Толибон” ҳаракати вакилларининг Тошкентга сафари ...
13 август 2019
Таниқли жаноб Алламжонов раҳбарлик қиладиган Ўзбекистон Президенти маъмурияти ҳузуридги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тағин ...
1 август 2019
Ўзбекистон ҳам шармандали равишда уйғур қардошларимизга бўлаётган Хитой ҳукумати зулмини қўллаб чиққан 50 та давлат ...