Асосий мавзулар
21 апрел 2020

21 апрель – Умумроссия мусулмонлари миллий мажлиси тугатилди

1918 йилнинг 21 апрелида Россия ва Сибир мусулмон туркларининг миллий маданий мухториятини эълон қилган Умумроссия мусулмонлари миллий мажлиси Сталин буйруғи билан тугатилди.

Россия мусулмонлари ва туркларининг ушбу сиёсий идорасига 1917 йил Февраль инқилобидан кейин Россия тарихида илк бор эркин сайлов йўли билан иқтидорга келган муфтий Барудий Ғалимжон раҳбарлик қилган.

1875 йили Барудий Ғалимжон Бухоро мадрасасида таҳсил олади. У 1906 йили асос солган, Қозонда чоп этилган «Әд-дин вәл-әдәп» журнали 1908 йили Россия цензураси томонидан тақиқланади.

Унинг ўзи эса исломий ғояларни тарғиб қилишда айбланиб, Вологода губернясига сургун қилинади.

1913 йили у сургундан қайтгач, 1917 йилга қадар ўз журнали фаолиятини давом эттиради.

1917 йили Умумроссия мусулмонлари парламенти асосчиларидан бири бўлиб танилади.

Айрим манбаларда мазкур идора ўз ишини ўша давр Туркистон жадидлари Файзулла Хўжаев, Убайдулла Хўжаев, Мустафо Чўқай билан ҳамкорликда мувофиқлаштиргани айтилади.

Совет йилларида ушбу идора тугатилганидан сўнг Мусулмонларни диний бошқариш идорасига айлантирилган.

1919 йили эса Барудий қамоққа олинди. Озод этилганидан кейин бир муддат Россиянинг оч қолаётган ўлкаларига ёрдам ҳаракатларида қатнашиб касалга йўлиқди ва вафот этди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 июн 2018
Ўзбекистон халқ рассоми Баҳодир Жалоловнинг Қўқон театри деворига ишланган “Ғарб ва Шарқ учрашуви” дея номланган фрескаси Қўқон шаҳри амалдорлари ...
17 апрел 2018
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевнинг Қирғизистонга ташрифи пайтида унга суиқасд қилишда айбланиб, 15 йилга қамалган 30 яшар Достонбекнинг отаси Хурсандбек ...
9 октябр 2017
Журналист Бобомурод Абдулланинг қамоққа олиниши ортидан, ўзбек ҳукумати узоқ муддат қамоқда сақланган бир нечта ҳуқуқ фаолларини озод қилди. 7 ...
8 феврал 2017
Наманганлик куёв, айни пайтда тиббиёт кўриги бўлими мижози Ибодулла Бойматов ўзи олган видеони Элтузга жўнатди. “Аршин мололон” киносидаги куëв ...
Блоглар
3 июн 2020
Бир нарсага эътибор қаратдим: АҚШда бўлаётган воқеаларга эътибор рус интернетида жуда юқори; рунетда бу воқеаларни ...
28 май 2020
Бош прокуратура коронавирус тарқалиши силсиласини аниқлаш осон бўлиши учун фуқаролардан кундалик тутишни сўраганида баъзилар буни ...
25 май 2020
“Би-Би-Си” радиоси ўзбек хизмати журналисти Муҳаммад Солиҳга: “Коронавирус пандемияси пайти шундай чиқиш қилишингиз ўринлими? Бунинг ...