Асосий мавзулар
14 май 2016

Масжид ноиби ўзбек ëзувчисини сотқинликда айблади

Андижон шаҳар «Уйғур» жоме масжиди имом‑хатиб ноиби ўзбек ëзувчиси Нурилла Отахонов (Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон)нинг “Бу кунлар” романига қарши мақолани интернетда эълон қилди.

rasm1390
Китобида Каримовни танқид қилгани учун ёзувчидан ҳазар қилган режим имоми Ҳикматуллоҳ Иброҳим

Андижонлик 37 яшар ноиб Ботиржон Тожибоев (Ботирали Алишер ўғли ëки Ҳикматуллоҳ Иброҳим деган исмлар билан ҳам Ислом.уз нашрида блоглар ëзиб туради) ўзининг ФБ даги саҳифасида “Подшога шак келтирган” ўзбек ëзувчисидан ҳазар қилганини ифода қилди:

“Охирги вақтларда шу домла ўз соҳаси қолиб, сиёсат майдонидаям чавандозлик қилгиси келиб қолди чоғи, “Туркия манзаралари” рукни остида ўз саёҳатномасини тинмай расмлари билан эълон қила бошлади. Ора-чурада ўз ҳукумати сиёсатидан норизолигига ҳам ишоралар қилиб, қистирма гаплар аралаштириб турди. Шунда ўзи ўзбек бўла туриб туркларга маддоҳлик қилаётган бу одамдан ватанига сотқинликнинг бадбўй ҳиди анқиб қолганига ҳайрон бўлгандим” дея кириш сўзидан кейин масжид ноиби ҳужумга ўтади:

“Мана асл башарасини ошкор қилиб Фейсбукда ББС мухбири билан ўзининг “Бу кунлар” номли фитна қўзғатувчи китоби ҳақида уюштирилган суҳбатини жойлабди. Суҳбатни эшитган ва унинг “Бу кунлар”ини ўқиган ҳар қандай ақлли одам бу одамни Ислом ақидасидан тўлиқ хабари йўқлиги, салафи-солиҳларнинг ўгитларидан мутлақо мосуволиги, ўз ватани ва халқига дўст эмаслиги балки кимларгадир сотилганига шубҳасиз ишончи комил бўлади” дея ëзғирган имом ноибининг бу гаплари тармоқда мунозарага сабаб бўлди.

Бир гурух юзерлар масжид ноибини “режим малайи “ сифатида лаънатлашса, яна бир гуруҳ эса уни “шариат пешвоси” сифатида алқаган.

«Шариат пешвоси»нинг подшоси танқид этилган китоб

rasm924
Таниқли адиб Нурулло Отахоновнинг «Бу кунлар» асари Ўзбекистон президенти Ислом Каримов танқидидан ташкил топган

Андижондаги Нархоз институтини тугатиб «Уйғур» жоме масжиди имом‑хатиб ноиби бўлиб ишлаëтган Ботиржон Тожибоев бундан олдин “Подшолар золим бўлса ҳам танқид қилиб бўлмаслиги” ҳақида мақола ëзиб чиққан эди.

Таниқли адиб Нурулло Отахоновнинг «Бу кунлар» асарини эса Ўзбекистон президенти Ислом Каримов танқидидан ташкил топган.

Ёзувчининг расмий веб саҳифаси – nurullohuz.com да чоп этилган асар Ўзбекистон ҳақида ҳозирга қадар мамлакат ичкарисида ёзилган асарлардан ўзининг танқидийлиги билан ажралиб туради дея эътироф қилинади Британиядаги ББС Жаҳон ҳизмати радиосининнг ўзбек тилидаги саҳифасида.

“Бу кунлар” китобида Ўзбекистондаги ўзгача фикрловчилар, жумладан, диндорлар ва сиёсий мухолифатга қарши репрессияларни қораланган.

Китоб муаллифи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон (Нурулло Отахонов) 1955 йил 14 февралида Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманидаги Ойимча Қақир қишлоғида туғилган.

Ëзувчи 1991-2010 йилларда Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасининг «Мовароуннаҳр» нашриётида бош муҳаррир, «Шарқ юлдузи» журнали таҳририятида бўлим мудири ва «Ҳидоят» журнали таҳририятида бош муҳаррир лавозимида ишлаган.

Ëзувчи шу кунларда Туркиядаги китоб ярмаркасида ўзининг турк тилига таржима қилинган китоблари тақдимоти билан боғлиқ тадбирларда иштирок этмоқда.

Eltuz.com тасарруфидаги маълумотларга, кўра, «Бу кунлар» китоби Ўзбекистонда тақиқланган адабиëтлар рўйхатига тиркалган. Китоб муаллифига қарши мақолалар ëзиш борасида Фарғона водийсидаги уламолар ўзларининг СНБ даги кураторларидан тавсия олишган.

Китобни адибнинг http://nurullohuz.com/ хос саҳифасидан ёки ушбу линк орқали кўчириб олиш мумкин
Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 август 2022
Бугунги жума ваъзини қисқа янгиликллар билан бошласам. Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида 2 август куни завод ишчиларидан бири бўлган ...
30 январ 2021
Жорий қиш мавсумида мамлакатнинг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизими нафақат яроқсиз, балки одамлар учун хавфли экани маълум бўлиб қолди. ...
16 январ 2023
Рассом Туз @eltuz
26 апрел 2018
Оҳак зарраларидан кўзлари шикастланган, давлат тўнтаришида айбланиб қамалган 28 ёшли тошкентлик блогер ва ёш олим Акром Малик ҳамон қамоқхона ...
Блоглар
8 феврал 2025
Шу пайтгача «Анора» деган икки фильм олинди. Биттаси етим қизнинг ашлачи бўгани ҳақида¸ яна биттаси ...
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...