Асосий мавзулар
19 май 2019

19 май – таниқли ўзбек кинорежиссёри Али Ҳамроев туғилган кун

Али Ҳамроев фильмлари мавзу доирасининг кенглиги, динамикасидан ташқари инсоний кечинмаларининг чуқур акси билан ҳам замондошлари кино асарларидан ажралиб туради.

rasm1419
Али Ҳамроев “Еттинчи ўқ” фильмини олиш жараёнида

Режиссёрнинг “Оппоқ лайлаклар”, “Инсон қушлар ортидан боради”, “Триптих”, “Ёр-ёр!”, “Қайдасан, менинг Зулфиям”, “Водиллик келин” асарлари бунга мисол.

Али Ҳамроев ижодида яна бир йўналиш инқилобий тарихий ва уруш мотивлари акс этган “Фавқулодда комиссар”, “Еттинчи ўқ”, “Кобулдаги жазирама ёз” фильмларида кўринади.

Ўзбек кино устасининг халқаро эътирофи

Али Ҳамроев фильмлари нафақат ўзбек ва совет ҳудудида, балки халқаро кинофестивалларда ҳам юксак совринларга сазовор бўлган.

rasm1418
Али Ҳамроев Паражанов билан

Унинг 1975 йил суратга олган «Инсон қушлар ортидан боради» фильми Деҳли кинофестивалида энг яхши режиссёрлик иши сифатида иккинчи мукофотга ва «Кумуш товус» совринига сазовор бўлди.

1979 йил суратга олинган “Триптих” асари эса Сан-Ремо кинофестивалида энг яхши асар сифатида Гран-при совринини қозонди.

Али Ҳамроев ижодига италиялик буюк режиссёр Микеланжело Антониони ҳам юксак баҳо берган ва Амир Темир ҳақидаги фильм устида ишлаш учун Италияга таклиф қилган эди.

Ҳамроев ўз маблағи ҳисобидан Афғонистонда бўлиб, 1998 йили Шимолий альянс лидерларидан бири, ўзбек генерали Абдурашид Дўстим ҳақида ҳужжатли фильм суратга олган.

Ижодкор оиланинг бобокалони

Отаси риштонлик тожиклардан, онаси эса украиналик бўлган Али Ҳамроев бугун уч фарзанднинг отаси ва невара-чевараларнинг бобоси.

Али Ҳамроевнинг отаси Эргаш Ҳамроев ўзбек киноси сценарийчиси ва актёри, онаси эса киностудия диспетчери бўлиб ишларди.

Отаси Эргаш Ҳамроев 1942 йили Вязьма остонасидаги жангларда ҳалок бўлган.

Катта қизи Лайли 50 ёшда. У кино институтини битказган, эндиликда киношунослик билан шуғулланади. Кичик қизи Асал – журналист. Ўғли Али Эргаш кинорежиссёр.

Али Ҳамроев набираларидан бири Халқаро алоқалар институтини тамомлаб, АҚШ ширкатларидан бирида ишлаётганини ҳам ғурур билан эслайди.

Али Ҳамроевнинг “Еттинчи ўқ” фильми (1972)

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 июн 2016
Қўлга олинганларнинг уч нафари Ўзбекистон фуқаросидир. Қахрамонмараш полицияси тарқатган маълумотга кўра ИШИД террор тизими фаолларига қарши қаратилган тадбир давомида ...
19 июл 2016
Бугун Ўзбекистоннинг таниқли ва жасур журналистлари бўлган Галима ва Багила Бухарбоеваларнинг оналари Манзура Бухарбоева вафот этгани ҳақида хабар топдик. ...
15 март 2016
“Ҳуқуқ оламида” газетасининг ёзишича, Наманган вилоятилик бир неча йигит Норин дарёсидан резина қайиқ ёрдамида Қирғизистонга рангли металл – латун ...
11 октябр 2016
Мажбурий меҳнат мониторинги билан шуғулланаётган “Қўрқмаслар” гуруҳи фаоли Малохат Эшоқулованинг eltuz.com мухбирига берган интервьюсига кўра, уларни чўл зонасидаги “Қирлишон” ...
Блоглар
30 март 2020
Туман марказига бориб келдим. Ишим бор эди. Қалампир ва помидор кўчатлар сотяпти экан. “Помидор кўчатти ...
30 март 2020
(Эпистоляр эссе) Марҳабога Кўпинча адабий муҳитдан чарчаганимда сенга сим қоқаман. Балки, опамдек яқиним бўлганинг учундир ...
23 март 2020
Ўзбек кинорежиссёри Сарвар Каримов 21 март куни ўзининг фейсбук саҳифасида “Сарвиқомат дилбарим” фильмидаги ўпишиш саҳналари ...