Асосий мавзулар
20 июн 2019

20 июнь – Ўзбекистонда Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун

Бу санада Ўзбекистонда ҳақиқий маънода мустақил куни нишонланиши керак, чунки бундан 29 йил бурун, 1990 йили республика парламенти Мустақиллик декларациясини эълон қилди.

Мустақиллик декларацияси қабул қилинган сана дунёнинг аксарият мамлакатларида, жумладан, Америкада (1776 йил 4 июль), Россияда (1990 йил 12 июнь) мустақиллик куни сифатида нишонланади, бироқ ўзбек халқи учун бу қоида истисно қилинади.

Ўзбекистонда Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун байрам сифатида нишонланмайди. 26 йилдирки, ўзбек ҳукумати бу муҳим санани халқ хотирасидан ўчиришга интилиб келади.

Ҳукумат наздида мустақиллик Ўзбекистонга мазкур декларация қабул қилинганидан гўё бир йилу тўрт ой ўтиб етиб келгандай…

Аслида эса Каримов ҳукуматининг бу кунни эсламаслигига жиддий сабаблари бор.

Унутилган кун

Каримов ҳукумати наздида 1990 йилнинг 20 июнида имзоланган Ўзбекистон мустақиллиги декларацияси “арзимас бир оддий қоғоз”дир. Айни писанда мамлакат мустақиллиги декларацияси муҳокама этилаётган ўша куни ҳам Каримов ва Россия тарафдорлари томонидан Олий Кенгаш сессиясида бир неча бор такрорланган эди.

“Арзимас бир оддий қоғоз” калимасини Совет Ўзбекистони мулозимларидан бири, ҳозирда марҳум Шукрилла Мирсаидов саслантирган эди.

Бироқ айни «қоғоз»нинг имзоланмаслиги халқни яна ҳам жиддийроқ инқилобий ҳаракатларга етаклашини англаган иқтидордаги ҳукумат ўта эҳтиёткор сиёсат қўллай бошлайди.

Аслида ҳам тахтини ва ҳам бахтини куйдириши мумкин бўлган бу қоғознинг имзоланишида иштирок этмаслик учун Каримов Андижон вилоятига жўнаб кетади.

Декларация Олий Кенгаш сессиясидаги озчилик – “Эрк” демократик партияси фракцияси ва 40 нафар фаол депутат шижоати билан билан имзоланди.

Айни шу икки жиҳат – мамлакатда мустақилликнинг эълон қилинишида Ислом Каримовнинг иштирок этмагани ва мустақиллик ташаббускори мухолиф партия фаоллари бўлгани ҳукуматни 26 йилдирки “унутиш куйини” чалишга мажбур қилиб келади.

Мантиқсизликка айлантирилган мустақиллик

Бошқа томондан, ўзбек ҳукуматининг миллий мустақиллик куни сифатида 1991 йилнинг 1 сентябрини белгилашида катта бир сиёсий мантиқсизлик бор.

Иқтидордаги ҳукумат мустақиллик кунининг нишонланишига асос қилиб Ўзбекистон Олий Кенгаши томонидан 1991 йил 31 август куни қабул қилинган қарорни келтиради.

Мустақиллик декларацияси қабул қилинган пайтдан бир йилу тўрт ой ўтиб қабул қилинган айни ҳужжат – мамлакат мустақиллигини эълон қилиш тўғрисидаги бу қарор, бир томондан, ҳукуматнинг узоқ вақт тараддудланганини кўрсатади.

Бошқа томондан эса бу давр аллақачон ортга элтувчи кўприклар ёндирилган, Россиянинг ўзи мустамлакаларидан воз кеча бошлаган давр эди.

Бу тараддудни тезлатган яна бир жиддий сабаб эса ўша йили Каримов ҳукумати қўллаб-қувватлаган 19 август путчининг мағлубиятга учрагани билан ҳам изоҳланади.

Тиш-тирноғи билан миллий мустақилликка қарши туриб келган Ислом Каримов бу сафар айни қарорга имзо чекишдан парламентдаги барча депутатлардан кўра кўпроқ манфаатдор бўлиб қолган эди.

Каримов тарафдорлари наздида мамлакатнинг империя истибдодидан холос бўлганини англатиши лозим бўлган 1991 йилда имзоланган бу ҳужжат негизида тағин бир жиддий мантиқсизлик бор.

Чунки унинг имзоланишидан бир йил аввал Россиянинг ўзи ўз мустамлакаларидан холос бўлган кун сифатида 1990 йилнинг 12 июнини нишонлай бошлаган эди.

Айни шу куни Россия Федерацияси халқ депутатларининг илк съезди томонидан Мустақиллик декларацияси қабул қилинган ва у РСФСР Олий Кенгаши раиси Борис Ельцин томонидан имзоланган эди.

Эҳтимол айни шу ҳужжат Ўзбекистондаги россияпараст ҳукуматни қуролсизлантирган, орадан бир неча кун ўтиб, қаттиқ қаршиликлар остида, бунинг устига, Каримовнинг иштирокисиз мамлакат парламенти Мустақиллик декларациясини имзоланишига эришган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 январ 2017
Янги сайланган президентнинг ғайрат-шижоати, яъни кетма-кет йиғилишлар ўтказаётгани, фармонлар қабул қилаётгани газеталарни, шулар қаторида партия нашрларини ҳам анча шошириб ...
25 январ 2018
17 январь куни “Халқаро амнистия” ташкилоти мустақил журналист Бобомурод Абдуллани озод этиш акциясини эълон қилди. Акцияда иштирок этиш учун ...
25 сентябр 2019
“- Ака, мени бу ишда айбламанг. Сизга яна қайтариб айтаман, буйруқ юқоридан, очиғи, марказдаги МХХ идорасидан. Мен бир кичкина ...
10 феврал 2017
Президент Мирзиёев кунора ўтказаётган турли йиғилиш ва учрашувларида давлат амалдорларини аямай танқид қилмоқда. Мирзиёев 9 январ куни милиция ходимлари ...
Блоглар
11 декабр 2019
Кун ўтмоқда, сана ўзгармоқда, лекин ижобий ўзгаришлар рўй бермаяпти. Мен Одил Элмурод, ”Эзгулик” инсон ҳуқуқлари ...
10 декабр 2019
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида раис ўринбосари бўлиб ишлаган Дилшодбек Ҳошимов ушбу муассасага Жаслиқ қамоқхонаси мулозимлигидан келган ...
9 декабр 2019
Абдували Қутбиддин 8 декабрь куни 59 ёшида Тошкентда вафот этди. Замондошлари наздида у ўзбекнинг далли ...