Асосий мавзулар
1 сентябр 2016

Каримовсиз ўтган мустақиллик куни

Ўзбекистондаги жорий қоидага кўра, Тошкент ҳукумати амалдорлари ва президент учун аталган байрам бир кун бурун нишонланади, ундан ҳам илгари байрам вилоят марказларида ҳокимлар ва уларнинг яқинлари учун ўтказилади.

rasm3016
Ва ниҳоят 1 сентябр халқ сайли сифатида туманларда нишонланади – камсуқум ва ортиқча дабдабаларсиз.
rasm3015
Биз билан учрашган бувайдалик боғча мудираси хурсандлигини яширмади, «Каримов тузалибдилар! Шунга байрам қолдирилмади…» дейди у.
rasm3013
Батутада сакраётган бувайдалик болалар учун бу кун ҳақиқий байрам бўлди
rasm3019
Савдога қўйилган танқис байрам сувенирлари орасида Америка долларини ҳам кўриш мумкин, албатта у ҳақиқий эмас…
rasm3023
…камбағалга айрон ҳам ош каби
rasm3020
Аттракционлар атрофи вақтинчалик тўсинлар билан тўсилган
rasm3024
Болаларнинг бир кунлик қувончига нима етсин
rasm3025
Бувайда Истироҳат боғи аттракцонлари болалар билан гавжум
rasm3026
Янгиқўрғон шаҳарчаси фонтани атрофида
rasm3022
Қўқон шаҳридаги автобуслар байрам муносабати билан бепул бўлди

Кўпчилик байрам куни телевизорда Каримовнинг кўриниш беришини кутди. Бироқ ўзбек матбуотида Каримовнинг аҳволи ҳақида ҳеч бир янги маълумот ҳам пайдо бўлмади.

Бу йил илк бор Мустақиллик куни Каримовсиз нишонланди.

Насима Даврон қизи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 ноябр 2022
Асарлари миллионлаб долларга сотиладиган замонамизнинг энг таниқли тирик рассоми Бэнкси Украинанинг Россия варвар босқинчилари вайрон қилган Бородянка қишлоғига атай ...
25 январ 2021
Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков боғча болаларига ҳар куни мақом ва миллий куйлар эшиттириш таклифи билан чиқди. Эндиликда мактабгача ...
7 июл 2017
Ўтган ҳафта Санкт Петербургдан Хоразмга қайтган Shuxdil канали блогери Шуҳрат Машарипов жонли видеолари билан машҳур бўлди. Қисқа вақт ичида ...
5 сентябр 2019
Мустақиллик байрами нишонланган 1 сентябрь кечаси, Тошкент расмийларига кўра, шаҳар кўчаларига ўрнатилган байроқлардан 2000 тадан ортиғи ўғирланган. Етказилган зарар ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...