Асосий мавзулар
8 сентябр 2016

Президент ваколати Конституцияга хилоф тарзда Мирзиёев қўлига ўтди

8 сентябр кунги Сенат мажлисида Ўзбекистон республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев вақтинча президент вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Россиянинг Интерфакс ахборот агентлиги хабарига кўра, айни қарор Қонунчилик палатаси ва Олий Мажлис Сенатининг бугунги қўшма мажлисида чиқарилган.

Бунгача аксарият нашрлар, жумладан eltuz.com 8 Сентябр кунги Сенат мажлисида, Ўзбекистон Конституциясининг 96-моддасига мувофиқ, вақтинча президент мартабаси Ўзбекистон республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Тўлқинович Йўлдошев зиммасига юклатилгани ҳақида билдирган эди.

Сўнгги соатда олинган хабарга кўра Сенатнинг бу қарори ҳақидаги хабарлар расмий сайтлардан олиб ташланган.

Унинг ўрнида президент вазифасини вақтинчалик бажариш мартабасига Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев тайинлангани, Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев эса ўз номзодини қайтиб олгани иддао қилинмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
27 апрел 2021
Ботир Зокиров 1936 йил 26 апрель куни опера тенори Карим Зокиров оиласида туғилди. Тошкентдаги ўрта мактабни тамомлагач, Тошкент давлат ...
27 сентябр 2016
«Санъатимиз қироли Шерали Жўраев, Ўзбекистон Халқ артисти Юлдузхоним Усмонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, дўстимиз Обиджон Асомовлар яна катта саҳналаримизга ...
4 декабр 2018
Ўзбекистонда Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлигини синовдан ўтказиш мақсадида ташкил этилган кенг кўламли ўқув машғулотлари беш кун давом этди. ...
28 апрел 2021
Рассом Элсевар
Блоглар
13 октябр 2021
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 35-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми ...
5 октябр 2021
XIX аср ўрталарига келиб Туркистондаги уч мамлакат – Қўқон, Хива ва Бухоро хонликларини уч йирик ...
3 октябр 2021
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 33-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми ...