Асосий мавзулар
6 октябр 2016

Темур Карпов, Елена Урлаева ва французлар қўйиб юборилди (видео)

Сўнгги олинган хабарга кўра бир неча соат бурун ўзбек миршаблари икки нафар французни қўйиб юборишган.

Кейин ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева, ҳаммадан кейин Темур Карпов қўйиб юборилган.

Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоя альянси (ЎҲА) рахбари Елена Урлаевани милиция бўлимида миршаблар қаттиқ калтаклашгани маълум.

Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги мажбурий пахта терими юзасидан мониторинг чоғи Елена Урлаевага ҳамроҳ бўлган ва эрталабдан милиция бўлимининг алоҳида хонасида сақланган Темур Карповнинг қисмати не кечгани эса ҳозирча номаълум.

Елена Урлаевага қарши шаллақи аёлларни ташлашган, унинг сўзларига кўра бу аёллар унинг сочларини юлишган, телефони ва бошқа буюмларини тортиб олишган.

Темур Карповнинг онаси Умида Аҳмедова сўнгги соатда ўғлининг қўйиб юборилгани, у билан ҳозиргина дадаси Олег Карпов телефонда гаплашганини айтди.

«Ҳали Темурнинг ўзи билан гаплашганим йўқ, французларга таржимон эди, бечоралар шокка тушиб қолган бўлишса керак», дейди Умида Аҳмедова

Ўғли Темур Карповнинг йўлда эканини eltuz.com мухбирига билдирган, Умида Аҳмедова ўғлининг ўзбек милицияси қарамоғидаги шаллақи аёлларга талатилмаганидан умид қилади.

«Қаранг, ука, бу аҳмоклар бир неча соатда Ўзбекситоннинг обрўсини тўкиб бўлишди! Франция ТИВ, элчихона, матбуот ҳаммасини кузатиб турибди» деди у.

Эслатиб ўтамиз, 6 октябр куни эрталаб милиция ходимлари фотограф Темур Карпов билан бирга Тошкент вилоятининг Бўка тумани пахта даласида,икки нафар француз ва таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева ҳам ушлаган ва улар ярим кечагача ушлаб турилган эди.

Eltuz.сom

Тағин ўқинг
28 июн 2016
Тошкентлик Мухиддинов Самад Муродович ва Наманган шаҳридан 22 яшар Аброржон Устабоев Аюбхон ўғли Истанбулдаги Отатурк халқаро аэропортида юз берган ...
3 август 2018
Тушликдан сўнг Боқижон менинг шконкамга келиб ёнимга ўтиради ва «сайр» пайтида узилган суҳбатини давом эттиради… Фарғоналик 38 яшар бу ...
14 январ 2020
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг 15-16 январь кунлари Тошкентга ташрифи арафасида медиатармоқда Ўзбекистоннинг ЕОИИ (Евроосиё иқтисодий иттифоқи)га қўшилиши ...
22 сентябр 2015
Зайниддин Асқаров жасади 2010 йилнинг 11 октябр куни турмадан уйига қайтарилди. Айтилишича, СНБ ходимлари майитни тез дафн қилиш ва ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...