Асосий мавзулар
9 октябр 2016

Урлаева билан Эшонқулова тағин ушланди

9 октябр куни Тошкент вақти билан соат 12.20 да Бухоро вилоятининг Олот туманида Елена Урлаева ва Малохат Эшонқуловалар ушланган ва Малохат Эшонқулованинг eltuz.com мухбирига билдиришича уларни ярим тунга қадар ТИИВ бўлимида олиб ўтиришган.

“Бизни тунги 23.00 га қадар олиб ўтиришди ва кейин Ўзлари келтириб Бухоро чегарасидан чиқариб, Навоий ГАИ постидан кузатувчи ҳамроҳлигида тунги соат 1 ларда машинага ўтказиб юборишди”, дея билдирди бугун эрталаб eltuz.com мухбирига Малохат Эшонқулова.

Эслатиб ўтамиз, яқиндан буён “Қўрқмаслар” гуруҳини тамсил қилувчи ўзбек фаоллари Малохат Эшонқулова ва Елена Урлаевалар уларни Бухоро вилоятининг Олот туманига олиб кетишгани ҳақида хабар беришга улгуришган эди.

Кун давомида Eltuz.com мухбирининг улар билан алоқа ўрнатишга уриши самарасиз бўлди.

Сўнгги бор алоқа ўрнатишга уринган ҳуқуқ ҳимоячиси Умида Ниёзованинг билдиришича, Еленанинг телефонини кимдир ўчирмоқчи бўлган, бироқ у аксинча қўшилганича қолган ва Умида Ниёзова Ҳуқуқ ҳимоячиси ва милиция ўртасидаги қисқа диалогни эшитишга муваффақ бўлган.

У Елена Урлаеванинг яна узоқ вақт кутиб ўтирамизми, деган сўровига милиция ходимининг “Бошлиқ келса ўзи ҳал қилади. Менга кутиш буюрилган” деган жавобини эшитган.

Терим мавсумида фаолларнинг ушланиши тенденцияга айланган

rasm337
Милициянинг ўзбек фаолларига қарши шармандали ҳаракатлари рассом Туз карикатурасига мавзу бўлган эди.

Сўнгги марта Елена Урлаевани фотограф Темур Карпов билан Тошкент вилоятининг пахта даласида ушлашгани ҳақида Eltuz.com 6 октябр куни хабар берган эди. Шу куни ҳам Урлаева ва Карпов туман милиция бўлимида эрталабдан кечгача қолиб кетишган эди.

Таниқли Ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева ва мустақил журналист Малохат Эшонқуловалар ўтган йили ҳам пахта теримидаги мажбурий меҳнат мониторинги ўтказишаётганида ҳам бир неча бор ушланишган.

Жумладан, хоразмлик милиционерлар Малохат Эшонқулова ва Елена Урлаеваларни таҳқирли тарзда тинтув қилишганди.

Уларни ушлаш сабаби ўқувчилар, талабалар ва вилоятнинг турли муассасалари ходимларини пахта теримига мажбурланаётгани ҳақида йиққан ахборотлари бўлган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 май 2017
Украиналик қўшиқчи Жамала ўтган йили “Евронигоҳ” қўшиқ танловида ғолиб чиқиши ортидан 2017 йилги қўшиқ танлови Украинада ўтди. 13 май куни Киевда якунланган ...
6 май 2016
Умида Аҳмедова ўзининг бир қатор долзарб фотосуратлари ва ўзбек аёлларининг бугунги муаммоларини акс эттирган “Бокиралик юки” фильми муаллифи сифатида ...
6 апрел 2018
Президент Шавкат Мирзиёевнинг молия тизими ва тендер «ўйинлар»ини танқид қилгани ортидан Ўзбекистонда очиқ тендер савдолари бекор қилинди ва давлат ...
23 январ 2019
Президент Мирзиёевнинг 21 январ куни Берлинга расмий ташрифи чоғида “Озодлик” журналисти Шуҳрат Бобожоннинг “Озодлик радиосидан сизга саломлар”, деган репликаси ...
Блоглар
11 декабр 2019
Кун ўтмоқда, сана ўзгармоқда, лекин ижобий ўзгаришлар рўй бермаяпти. Мен Одил Элмурод, ”Эзгулик” инсон ҳуқуқлари ...
10 декабр 2019
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида раис ўринбосари бўлиб ишлаган Дилшодбек Ҳошимов ушбу муассасага Жаслиқ қамоқхонаси мулозимлигидан келган ...
9 декабр 2019
Абдували Қутбиддин 8 декабрь куни 59 ёшида Тошкентда вафот этди. Замондошлари наздида у ўзбекнинг далли ...