Асосий мавзулар
7 ноябр 2016

Абдулла Ориповнинг дафн маросими пайшанбага қолдирилди (янгиланган)

Шанба эрталаб жони узилган Абдулла Орипов тошкентликлар коммунист-мозор деб айтадиган Чиғатой қабристонига олдин режалангани каби сешанба куни хам, кейинчалик қолдирилгани каби чоршанба куни хам эмас, балки пайшанба куни дафн қилиниши мўлжалланаётгани билдирилди.

«Шоир жасади солинган темир тобут кечикди. Тобут Техасдан Нью-Йоркка, Нью-Йоркдан Москвага келтирилади. Чоршанба куни президент учоғи Москвага бориб Ориповни тобутини юклаб қайтади», деган эди бундан илгари eltuz.com манбаcи.

Кейин эса, хали хам тобут Америкадан етиб келмагани, муфтий Усмонхон Алимов ва Вазирлар Махкамаси Диний ишлар қўмитаси раиси Ортиқали Юсуповлар шоирнинг оила аъзолари билан жаноза маросимини қачон ўтказишни келишиб олишгани хақида хабар келди.

Бундан олдин шоирнинг жанозаси шанба куни Хюстон шаҳридаги масжидда ўқилган эди.

Манбаларга кўра, шанба ва якшанба кунлари ўлик жўнатишга мутасадди ташкилотларнинг ишламаслиги майитнинг Ўзбекистонга юборилишини пайсалга солинган.

Eltuz.com манбасининг айтишича, якшанба кунидан бошлаб шоирнинг Дўрмондаги ҳовлисига фотиҳа ўқиш учун одамлар кела бошлаган.

Дуогўйларни шоирнинг акаси Абдураззоқ Орипов ва шоирнинг қизи Шоира Орипова кутиб олмоқда.

Ўзбекистон Халқ шоири, Ўзбекистон қаҳрамони Абдулла Орипов 5 ноябр куни эрталаб АҚШнинг Хюстон шаҳрида 75 ёшида вафот этган эди.

«Қора лола» шоирга сўнг маскан ҳозирламоқда

Шоирни Чиғатой қабристонига кўмиш тадориги Тошкентдаги «Қора лола» дафн хизматлари бюроси зиммасига юклатилгани айтилди.

Қабристони маъмурияти, «Қора лола» дафн хизматлари бюроси ва Тошкентдаги Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси расмийларининг нашримизга тасдиқлашича шоир учун қабристон марказидан жой ажратилган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 ноябр 2019
Туркияда яшаётган Ўзбекистон «Эрк» демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ 27 ноябрь куни «Настояшее время-Азия» ТВ дастури учун берган интервьюсида ...
29 январ 2018
Яқинда вилоятга бориб, бир танишимникига кирдим. Дарвозахонасида бир қоп тўла ўрик дарахти ўтини турган экан. Ўтин бирор касалликка чалинмаган, ...
28 май 2024
Мен миллатчи эмасман! Лекин қайтадан таъмирлатилган ва Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Ж. Ортиқхўжаев томонидан Пасхага совга қилинган Камолондаги бутхонанинг ...
13 март 2017
Эртаклар одатда эришилмас орзуларнинг ҳаëлий ифодасидир. Ўзбек халқ эртаклари одил подшо ва ëвуз вазирлар макри ҳақидаги сюжетлар билан тўла. ...
Блоглар
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...
10 август 2024
Ўзбекистонда бир арвоҳ кезиб юрибди. Бу Каримов арвоҳи. Ўзбекистон Каримов давридаги паранояга қайтиб матбуотдаги «арвох» ...