Асосий мавзулар
8 декабр 2016

Конституция қуруқ шиор эмас – аввало унга риоя қилиниши лозим!

7 декабр куни президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Конституциясининг 24 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда нутқ сўзлади.

Унинг тилидан «Конституциямизнинг куч қудрати» ҳақидаги дабдабали сўзлар янгради.

Залдагилар ўз янги лидерининг маърузасидан ақлини йўқотиб гулдурос қарсаклар чаларкан, Шавкат Мирзиёев шахсан жавобгар бўлган Конституцияда белгиланган камида иккита муҳим банднинг чекланишига диққат қаратамиз.

Уларнинг бири Конституциянинг 37 моддасида кўрсатилган меҳнат ҳуқуқларнинг бузилишига оид.

Ҳар йили Шавкат Мирзиёевнинг шахсий буйруғига кўра, туман ва вилоят ҳокимлари аграр соҳага алоқаси бўлмаган турли касб эгалари – тиббиёт, ходимлари, педагоглар, талабалар мажбурий тартибда пахта теримига сафарбар қилишлари лозим.

Улар пахта теримидан бош тортган тақдирда, на конституцияда, на бошқа қонунларда ёзилмаган қоидаларга кўра жазоланишлари мумкин.

Конституциянинг ҳукумат рахбари томонидан бузилаётган айни 37-моддасида эса, «Суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланиши” ҳақида алоҳида таъкидланган.

Конституциянинг Шавкат Мирзиёев томонидан оёқости қилинишига иккинчи мисолни ушбу мамлакат Асосий қонунининг 29-моддаси бузилишида кўришимиз мумкин.

Шавкат Мирзиёев 2006 йили Ўзбекистон ТИВ аккредитациясини олмаган ўзбек фуқароларига халқаро ОАВларда ишлашни тақиқлаш тўғрисида қарор чиқарди.

Мирзиёев ўз қарори билан эркин фикрловчи журналистларга цензура бўлмаган ҳорижий нашрларда мақола чоп этишни тақиқлади ва уларда мақолаларини аноним тарзда ёзиш ёки таҳаллус қўллашдан бошқа чора қолмади.

Конституциянинг мазкур моддасида, “ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга” эканлиги, шунингдек, “ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга” эканлиги айтилади.

Ҳар йили мамлакатдаги ўз фикрига эга бўлган кўплаб шахслар, журналистлар Конституциянинг айни моддасида кўзланган ҳуқуқларининг бузилишидан жабр кўришади.

Ҳақиқий журналистлар Мирзиёев Қарори туфайли фош бўлишдан қўрқишади, гарчи улар эмас, аслида Мирзиёевнинг ўзи Конституцияни бузмоқда.

Ўзбекистонда Конституцияда кўрсатилган мамлакат ватандошларининг эркинликлари юқорида келтирилган холатлар каби турли қонуности актлари билан чекланиб келинади, гарчи Конституция ва қонуннинг устунлигига оид Конституциянинг 3-бобида “бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмаслиги” айтилган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 январ 2017
Фарғона вилояти бош нашри “Фарғона ҳақиқати” солиқ, оқава сув ва электр энергиясидан қарздорлар рўйхати ва мавзуга оид мақолаларни эълон ...
8 январ 2019
Тошкентда машиналарга қуйиладиган метан газнинг нархи 1950 сўмдан 2200 сўмга кўтарилди. Буни кўпчилик қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) олиш бошлангани ...
24 ноябр 2017
Истанбул шаҳрида яшаëтган Ўзбекистон ватандоши 27 ёшли Маъбуд Носиров хотини 25 ёшли Зарифа Шокировани пичоқлаб ўлдирди. Фото: hurriyet.com ўнгдан ...
Блоглар
28 май 2020
Бош прокуратура коронавирус тарқалиши силсиласини аниқлаш осон бўлиши учун фуқаролардан кундалик тутишни сўраганида баъзилар буни ...
25 май 2020
“Би-Би-Си” радиоси ўзбек хизмати журналисти Муҳаммад Солиҳга: “Коронавирус пандемияси пайти шундай чиқиш қилишингиз ўринлими? Бунинг ...
18 май 2020
1914 йилнинг 18 майи дея тарих ëзилган бу сурат марказида турган Абдуллабекнинг эвараси, шу кунларда ...