Асосий мавзулар
29 декабр 2016

Ўзбекистонда Элтуздан бошқа мухолиф сайтлар бир очиб ëпилди

28 декабр куни кечқурун, Ўзбекистонда очилмаётган Фарғона.ру, Озодлик, Америка овози, Би Би Си, Ўзбекистон халқ ҳаракати каби сайтлардан тўсиқ олиб ташланди. Бироқ келаси куни бу сайтлар тағин маҳаллий провайдерлар томонидан тўсиб қўйилди.

Айни пайтда Элтуз сайти бу жараён давомида тўсилганича қолди.

«Элтуз сайтига қўйилган тўсиқнинг олинмагани эҳтимол унда акс этган аччиқ сатира билан боғлиқдир, уларни калака қилишларингиз ёқмаётгандир», деди Элтузнинг доимий мухлисларидан бири.

29 декабр куни ўзбекистонлик журналист Алексей Волосеевич: «Тамом, ҳурсандчилик тугади, ҳаммасини тағин блоклаб қўйишди», дея билдирди.

Мустақил сайтлардан тўсиқларнинг олиб ташланиши вақти-вақти билан юз бермоқда.

Гарчи тўсиқлар олиб ташланишининг ҳақиқий сабаби номаълум қолаётган бўлсада, ижтимоий гуруҳларда, бу воқеани ўзбек интернет фойдаланувчилари орасида мустақил медианинг оммавийлигини ўрганиш билан боғлиқ тадбир экани ҳақида фикрлар бор.

Ўзбек ҳукумати эса цензура остидаги сайтларнинг тўсиб қўйилганини инкор этади.

13 декабр куни Венада ўтган Европада ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти анжуманида Ўзбекистон парламентининг ахборот бўйича қўмитаси раиси Илҳом Абдуллаев шундай деди:

«Ўзбекистон республикасида ҳеч бир сайт тўсиб қўйилмайди. Ахборот олиш билан боғлиқ қандайдир ҳаракат ёки қарор юз берадиган бўлса, бу фақат амалдаги қонунчилик, судларнинг тегишли қарори асосида амалга ошади».

Бу иддао ҳеч бир асосга эга эмас, чунки мустақил сайтларга тўсиқ қўйиш учун ҳеч қандай судларнинг қарори йўқ.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 апрел 2024
Сурияга қория хотини билан кетиб одам сўяëтган учтепалик бўëқчи рижол Жалолиддин Мансуров қидирувга берилди. 1989 йилда Тошкент шаҳрида туғилган ...
11 январ 2016
Бугун соат 16.00 да бошланган маҳкама бор йўғи бир кун давом этди ва кутилмаганда ҳуқуқ ҳимоячисининг озод этилиши билан ...
9 феврал 2022
2021 йил 3 феврал куни тошкентлик фаол Алексей Гаршин Самарқанд шаҳри яқинидаги руҳий касалликлар шифохонасининг ёпиқ бўлимида мажбурий даволанаётган ...
31 октябр 2023
Андижон вилоятининг Қўрғонтепа тумани Хонобод шаҳарчасида яшовчи йигит жасади Қўрғонтепа туман Султонобод шаҳарчасидаги темир йўл ўтиш жойи атрофидаги кўприкка ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...