Асосий мавзулар
10 январ 2017

Истанбулда қирғин буйруғи берганликда гумонланилган шахс қўлга олинди

Reina тунги клубини қонга белаган ва 39 кишини қатл қилган хужумчига қатл буйруғини берганликда гумонланган Илëс Мамашарипов қўлга олинди

Қатлни ижро қилган ва ўзбеклиги айтилаëтган Абдуқодир Машарипов (код исми Абу Муҳаммад Хуросоний) ўзи тушган таксичининг телефонидан ИШИД нинг Истанбулдаги амири Хўжа Ака ва унинг ëрдамчиси Илëс Мамашарипов (код исми Тожикистонли Юсуф) га қўнғироқ қилган.

Бу ҳақда SABAH газетаси мухбири ўз манбаларига таяниб ëзди. Мухбир террорчини ташиган 34 TJT 14 давлат рақамли такси ҳайдовчисининг гапларини ҳам мақолага илова қилган:

“Туркчани акцент билан ëмон гапирарди. Қўл телефонимни сўраб бир-икки ерга телефон қилди. Арабча гаплар аралаш бир тилда гапирди. Суҳбат тугагач телефонимни берди. Тунги клубга 300 метрча қолганида пулини тўлаб тушиб қолди” дея таксичидан иқтибос келтирилади мақолада.

Аснода полиция таксичининг телефонини текшириб муҳтамал террорчининг ИШИДнинг Истанбул амири дея билинадиган, қозоғистонда туғилган Хўжа Ака лақабли киши ҳамда унинг ëрдамчиси Тожикистонлик Юсуф код исмли Илëс Мамашарипов суҳбатлашганини аниқлади.

Иддао қилинишича “қирғин қилиш” буйруғини Илëс Мамашарипов берган.

Eltuz.comга маълум бўлишича Мамашарипов дохил 20 га яқин киши қўлга олинган.

Туркия хавфсизлик хизматлари Истанбулнинг Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари ва уйғурлар яшайдиган мавзесида бир нечта чет элликни қўлга олишгани айтилмоқда.

Қорбобо эътирофи

Янги йил оқшоми Истанбулнинг тунги клубларидан бирига қилинган ҳужум пайтида қорбобо кийимида бўлган артист турк матбуотига гапирди.

Бу қорбобо аввалига қотилнинг шериги дея гумон остида қолган эди.

Кейинги йилларда Туркияда содир этилаётган зўравонликликлар ичида энг қақшатқичларидан бири бўлгани айтиладиган Reina қирғинини қорбобо кийимида кузатган Селжуқнинг айтишича, воқеа бирдан содир бўлган:

“Соат 01.15 атрофи. «Taқ Taқ!» деган сас келди. Шампанский очишди деб ўйладим. Бирдан одамлар даҳшатга тушиб қоча бошлади. Одамларга қарата сокин бўлинг, ўзингизни босинг деб бақирдим. Ошхонага кириб яшириндик. Ошхона эшиги олдига судралиб келган ярадор аëлни ичкари олиб эшикни тамбаладик. Кейин полиция келиб бизни қутқарди”, дейди “қорбобо”.

Абдуқодир Машариповнинг ўлик тиригидан ҳабар йўқ

«Ҳуррият» ва бошқа турк газеталарининг ëзишича, қотил “Абу Муҳаммад Хуросоний” код исми билан ҳаракат қилган ўзбек миллатига мансуб Абдуқодир Машарипов ҳануз топилмаган.

Туркия истихборатининг матбуотга сиздирган ҳабарига кўра Абдуқодир Машарипов ўлдирилган.

Аммо, бошқа манбалар буни рад қилмоқда. Манбаларга кўра, Машарипов ИШИДнинг ўзбек хужраси қўлловида яшириниб юрмоқда.

Турк матбуотида ëзилишича, ИШИДнинг ўзбек ҳужраларидан бирида таълимот олган Машарипов 15 декабр куни Туркиянинг Кўня шаҳридан Истанбулга келган.

Маълум бўлишича қатлиомда қўлланилган қуроллар ИШИДнинг ўзбек хужрасининг бошқа фаоллари тарафидан Истамбулга келтирилган. Иддаога кўра айни фаоллар Машариповнинг ҳужум уюштиргани ортидан логистик қўлловни мунтазам амалга оширишган.

ИШИД арчага қарши

ИШИД экстремистик гуруҳи янги йил кечаси Истанбулда 39 киши ўлдирилган тунги клубга ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Гуруҳ номидан эълон қилинган баёнотда айтилишича, «халифалик аскари насронийлар бидъат байрамни қутлаётган клубга ҳужумни амалга оширган».

Истанбулдаги Reina тунги клубидаги ҳужумда 39 киши ҳалок бўлган, 69 одам яраланган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 май 2017
Алпомиш фильмида рол ўйнаб танилган кино ва театр актрисаси Гавҳар Шарипова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевга мактуб йўллаб, ўтган йили ...
22 январ 2019
Ҳукуматнинг фермерлик учун ажратилган ер майдонларини мақбуллаштириш тўғрисидаги қарори шундай ҳам аҳволи оғир бўлган фермерларни яна бир синов қаршисида ...
6 феврал 2017
Таниқли маҳаллий журналист Тошпўлат Раҳматуллаев «Новости Узбекистана» сайти орқали ўзининг Самарқандда электр таъминотидаги тўхтовсиз узилишлар ҳақида ёзган «Самарқандни зулмат ...
22 июн 2017
Талаба ўлимига сабаб бўлган жанжал ортидан Тошкентдаги Боровский номидаги тиббиёт коллежи ёпиладиган бўлди. Айни пайтда Ўзбекистонда 11 синфлик мактаб ...
Блоглар
12 феврал 2019
Алишер Навоийнинг навбатдаги юбилейини эсон-омон ўтказиб олдик. У аллақачон ўзбек миллатининг, ўзбек тарихи ва маданиятининг ...
10 феврал 2019
Ўзбек жамиятидаги муҳофазакор қатламнинг турк сериалларига қарши «жиҳоди»нинг ажабланадиган жойи йўқ. Аслида бу масаланинг илдизи ...
5 феврал 2019
Бир вақтлар қадимий Рим салтанатининг тарғибот-ташвиқотчилари сифатида воизлар ва файласуфлар империянинг равнақ топишида катта ҳисса ...