Асосий мавзулар
23 январ 2017

Газеталар президентнинг «пуф»и ортидан тириляптими?

Президент «пуф» дегандан кейин тадбиркорлар ва ишбилармонлар газетаси бўлмиш «XXI аср»га (19.01) жон кираётгандек бўлди.

Ҳа йўқ, бе йўқ, неча йиллардан бери тилга олмаган муаммоси, нақд пул ва пластик картада савдо қилишдаги фарқлар ҳақида мақола эълон қилиб қолди.

Энг қизиғи, бу муаммони «…ҳамма билган ҳақиқат ҳақидаги айрим кузатувлар» сифатида тақдим этган.

Олдиндан айтиб қўяйлик, ҳамма билган бу муаммо газета саҳифаларида нега шу вақтгача ёритилмаганига жавобни излаб оввора бўлманг!

Хуллас, мақолада пластик карточкадаги пулингиз нақддан кўра қадрсизроқ экани тилга олинади.

Жумладан, «Тошкент» вокзалига бориб, «Афросиёб» поездига нақдга хоҳлаганча, лекин пластикка икки-учтадан кўп чипта харид қила олмаслигингиз, ҳатто фарзандингизнинг ўқиш учун шартнома пулини тўлашингизда ҳам шу масалада муаммо келиб чиқиши мумкинлиги билдирилади.

Бозорларда ҳам муаммо мавжудлиги, сотувчиларнинг бунга қандай баҳона келтириши айтиб ўтилган.

Энг эътиборли жиҳати, газета муаммонинг илдизини ҳукуматнинг молиявий сиёсатида эмас, аҳолининг ўз ҳуқуқини англашида (тўғрироғи, англамаслигида) кўради.

«…бу каби оғриқли масалаларга қонуний ечим топишнинг бирдан бир йўли ҳам, аввало, ўзимизнинг ҳақ-ҳуқуқимизни англаш ва бошқаларни ҳам шундай тўғри, ҳалол йўлга ундашдир», деб ёзади газета.

Ҳурматли газетчилар! Халқ сиз ўйлагандек ўз ҳуқуқини билмайдиган оломон эмас. Айниқса, пул масаласида. Одамлар ҳисоб рақамидаги ёки пластик картадаги пулни нақд қилиш учун неча фоиз муттаҳамлик пули (замонавий тилда воситачилик дейилади) олинишини яхши билади.

Шунинг учун уларни ҳуқуқини билишга эмас, балки ҳукуматни адолатли молиявий сиёсат юритишга чорлаш тўғрироқ бўлмасмикин!?

Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 сентябр 2022
Асрлардан бери сурхонликлар ўз дарду муаммоларини қўшиққа солиб айтишади. Ер¸ сув талаши ва беклар зулми бахшиларнинг юз йиллик репертуаридаги ...
23 декабр 2022
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман. Кўча совуқ аммо қалбингиз олов. Мегабайт қизғанмай ...
10 октябр 2019
Бугун республикада матбуот хизматларига эътибор қаратилмоқда, урра, урра билан президент қарори асосида барча шаҳар, туман ташкилотларида, ҳокимликларида янгидан ахборот ...
4 октябр 2018
Дубайдаги қимматбаҳо меҳмонхонага 2 октябрда келиб жойлашган Гулнора Каримова аслида россиялик миллиардер Сулаймон Каримовнинг қизи қизи экани билдирилмоқда. Бундан ...
Блоглар
3 январ 2023
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатнинг 20-қисмида журналистнинг «Адабиёт нима?» деган ...
25 декабр 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатнинг 18-қисмидан 90-йилларда таниқли адабиётшунос Иброҳим ...
20 декабр 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ суҳбатнинг 17-қисми мухолифат ва ҳокимиятнинг келажаги ҳақида ...