Асосий мавзулар
10 феврал 2017

Кредит олиб бергич депутат ва ёнғоқнинг фойдаси

Депутатлар ҳам кутиб турган экан шекилли, президентнинг фаол бўлинг, деган топшириғидан кейин бел боғлаб халқ билан ҳам тиллашишга тушиб кетди. Ҳар ҳолда партияларнинг нашрларини кўздан кечирсангиз, шундай таассурот уйғонади.

Хусусан, “Миллий тикланиш” газетаси (8.02) шу номдаги демократик партиядан халқ депутатлари Денов тумани кенгашига айланган депутатнинг тиниб-тинчимай, “халқ дарди билан яшаётгани” ҳақида ҳикоя қилувчи мақола эълон қилди.

“Бугунги депутатнинг иш кабинетида ўтирмай, халқ ичида кўпроқ бўлиши жуда муҳим”, дея қўриқ очган бу депутат опа яқинда бир учрашувда маҳалла фаолларидан бири унга иссиқхона қуриш учун кредит олишга ёрдам сўраганини билдирган.

Депутат ҳам эринмай учрашув иштирокчиларига банкдан кредит олиш учун нималар қилиш кераклиги ҳақида маълумотлар берибди.

Мақола муаллифига ҳам қойил, кредит олиш учун депутатга эмас, банкка мурожаат этиш кераклигини эслатмай қўя қолган. Агар шундай қилганида депутатнинг “фаоллиги”ни шубҳа остига қолдириши мумкин эди-да.

Кўп бора кузатганимиздек, президент бир гап айтса, лаббайчиларнинг ошиғи олчи бўлади. Ҳаммани товуқбоқарликка чорлаётган давлат раҳбари яқинда ёнғоқ ва бодом экиб, даромад қилиш масаласига ҳам тўхталганди.

“Қишлоқ ҳаёти” газетаси (8.02) бунга лаббай деб жавоб бериб, қишлоқ хўжалиги фанлари номзодининг “ёнғоқ минг йил даромад бериши” ҳақидаги мақоласини эълон қилди.

“Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мутасадди раҳбарлар билан учрашувлари ҳамда аҳоли билан мулоқотида ёнғоқ мевали боғларни кўпайтириш борасидаги фикрлари моҳиятида эзгу ният мужассамдир”, дейилади мақолада.

Олимларимиз ҳам қизиқ. Эртага президент мабодо, дейлик, акация ҳақида яхши гаплар гапириб қолса, улар шу дарахтни экишдан кўзланган “эзгу ниятлар” тўғрисида мақолаларни қаторлаштириб ташлайдими?!

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 октябр 2017
9 октябр куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Танзила Норбоева, (фото: чапдаги расм) nuz.uz нашри орқали берган баёнотида тиббиёт ходимларини ...
5 феврал 2016
Арамаис ва унинг шериклари устидан суд тугади. Ҳукмни кутиш қолди. Прокурор унга 18 йил сўради. 2015 йилнинг 4 сентябрида, ...
8 май 2020
1865 йилнинг 8 майида замбарак билан қуролланган рус босқинчи отрядлари Тошкент яқинидаги жангларда қўқонлик Алимқул қўшинларининг қақшатқич ҳужумига учраб, ...
29 июн 2017
Бир бор экан, бир йўқ экан. Судя оч экан, прокурор тўқ экан. Судянинг алвасти каби хотини, йиқилай деб турган ...
Блоглар
28 май 2020
Бош прокуратура коронавирус тарқалиши силсиласини аниқлаш осон бўлиши учун фуқаролардан кундалик тутишни сўраганида баъзилар буни ...
25 май 2020
“Би-Би-Си” радиоси ўзбек хизмати журналисти Муҳаммад Солиҳга: “Коронавирус пандемияси пайти шундай чиқиш қилишингиз ўринлими? Бунинг ...
18 май 2020
1914 йилнинг 18 майи дея тарих ëзилган бу сурат марказида турган Абдуллабекнинг эвараси, шу кунларда ...