Асосий мавзулар
11 май 2018

11 май – Сталин Қрим татарларини сургун қилишга қарор берди

1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади.

Қрим татарларининг депортация қилинишига асос бўлган ҳужжат

Айни ҳужжат асосида ярим оролнинг аксарият аҳолиси – 150 минг қрим татари бир кунда Ўзбекистонга мажбурий кўчирилди.

Мудофаа қўмитасининг ГОКО-5859 рақамли бу қарорига Лаврентий Бериянинг уруш пайтида қрим аҳолиси орасида «дизертирлик, коллаборационистик ва душманона кайфият» ҳақидаги алоҳида докладномаси асос қилиб олинган.

Қрим татарларини Ўзбекистонга мажбурий кўчириш амалиёти 1944 йилнинг 18-20 майида амалга оширилди.

Уруш ҳақиқатлари

Аслида Иккинчи жаҳон уруши пайти 85 447 нафар қрим татари оккупацион армия томонидан Германияга ҳайдаб кетилган, 71 921 одам қатл қилинганди.

Урушдан кейин эса Сталин буйруғи билан Қримда халқ душмани сифатида гумон қилинган минглаб шахслар ҳибсга олинган ва қатл этилган.

Қрим татарларини мажбурий кўчириш ва ундан кейинги амалиётлар чоғида уларнинг кўплари қурбон бўлганига оид ҳужжатлар сақланган.

Жумладан, ЎзССР КП(б) МҚ Қримдан «кўчирилганлар»нинг дастлабки даврда «қониқарсиз шароитларда» яшашгани, бу улар орасида ўлим даражасининг ошишига сабаб бўлганини билдирган.

Мазкур ҳужжатга кўра, 16 минг одам, яъни Ўзбекистонга кўчирилганларнинг 10 фоизи шу даврда ҳалок бўлган.

Қрим татарларининг камроқ қисми (30 минг нафари) Молотов, Свердловск, Горький вилоятларига ва Марий АССРдаги ўрмон хўжаликларида ишлашга жўнатилган.

Қолганлари эса Бошқирдистон АССР, Гурьев, Иванова, Кострома, Кемерова ва Киров вилоятларига сургун қилинган.

Улар қишлоқ хўжалиги, балиқчилик, қурилиш ва кўмир конларидаги ишларга жалб қилинишган.

2014 йилга келиб эса Путин Россияси томонидан Қрим тағин ишғол қилинди. Бироқ бу алоҳида мавзу.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 декабр 2018
Янги йил арафасида 9 яшар ўзбек қизи Мадина қорбобога хат ёзди. Нега лотиндамас, кириллда ёздинг, деган саволга қизалоқ Тошкентдаги ...
1 сентябр 2016
Ўзбекистондаги жорий қоидага кўра, Тошкент ҳукумати амалдорлари ва президент учун аталган байрам бир кун бурун нишонланади, ундан ҳам илгари ...
16 май 2016
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган олий ўқув юртлари ўқитувчи-домлалари ўртасидаги учрашувда прокуратура ходимлари ўқитувчиларнинг пора олиб ...
2 июл 2018
“Ёшим етмишдан ошди. 50 йилдан ортиқ ҳайдовчилик тажрибам бор. Лекин пешонада бор экан, неварам тенгилар билан яна ҳайдовчиликка ўқияпман”. ...
Блоглар
18 апрел 2019
Аврангзеб (тож безаги) дея тарихга кирган Абул Музаффар Муҳиддин Муҳаммад Оламгир (1618—1707) Ҳиндистонда Буюк мўғуллар ...
17 апрел 2019
Оммавий ахборот воситаларида турк актёри Бурак Ўзчивитнинг янги туғилган чақалоғига Тошкентдан уй совға қилингани ҳақидаги ...
15 апрел 2019
Ўтган асрнинг 80-йиллари сўнггида мамлакатда эрк ва демократия учун бошланган жабҳада кўплар қатори жавлон ураркан, ...