Асосий мавзулар
3 октябр 2017

Муҳаммад Солиҳ: СНБ подвалида қолаётган Бобомурод Абдулла – Усмон Ҳақназаровдир

СНБ ни 2003 йилдан бери фош қилиб келаëтган Усмон Ҳақназаров 27 сентябрдан бери МХХ подвалида судсиз, сўроқсиз, сақланаётган Бобомурод Абдулла 169 модда бўйича айбланмоқда

Бугун 3 октябр, ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳ Истамбулда ўтган матбуот анжуманида Усмон Ҳақназаров айнан Тошкентлик журналист Бобомурод Абдулла эканини эътироф этди.

Матбуот анжумани олдидан “Элтуз” нашрига берган интервьюсида Муҳаммад Солиҳ 2016 йили Ислом Каримов ўлимидан сўнг, Ўзбекистондаги ижтимоий сиёсий вазият ўзгаришидан умид қилгани, бироқ бундай бўлмаганини айтади.

Муҳаммад Солиҳнинг сўзларига кўра, Бобомуроднинг МХХ хибсхонасига олиб кетилиши ва у ерда қийноқларга тутилиши Ўзбекистоннинг қатағонлар даврига қайтаётганидан далолатдир.

Муҳаммад Солиҳ, “Элтуз” нашрига берган интервьюсида Бобомурод Абдулла яъни Усмон Ҳакназаровнинг узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинишидан ҳавфсираётганини билдирди.

29 сентябр куни «Элтуз» нашри журналист Бобомурод Абдулланинг шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўғирликда гумон қилиниб қўлга олингани, бироқ МХХ ходимлари босими остида бу икки кун давомида сир тутилгани ҳақида ёзган эди.

Бобомурод Абдулла 27 сентябр куни тушдан кейин, машинасини тузатиш учун устага бориб келаман дея, чиқиб кетганича, икки кун давомида ғойиб бўлганидан сўнг, унинг хотини милицияга ариза ёзган эди.

Журналистнинг Тошкентда қўлга олиниши, тинтув, қийноқ ва тергов натижалари билан боғлиқ воқеаларни «Элтуз» нашри cуриштиришда давом этмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 апрел 2019
1784 йилнинг 15 апрелида соат кундузги иккида мистер Россо ва 10 яшар ноғорачи болакай Ирландиянинг Дублин шаҳридан аэростатда ҳавога ...
4 август 2016
“Адолат” газетаси “йигирма бешинчи довонга ҳам зафарли одимлар билан етиб келган лаҳзалар” ҳақида фикр юритар экан, шу кунларда ҳамманинг ...
9 август 2019
Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшовчи 31 яшар Мирсаид Ҳайдаров ижтимоий тармоқ орқали ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат ...
28 март 2017
20 март куни эълон қилинган энг бахтли мамлакатлар рейтингида Ўзбекистонликлар барча собиқ Совет давлатларини ортда қолдирди. Gallup тадқиқот маркази ...
Блоглар
9 январ 2020
Евро-Осиё Иқтисодий Иттифоқига кириш-кирмаслик масаласи бўйича Ўзбекистонда бошланган қизғин муҳокамалардан четда тура олмаяпман. Виждоним йўл ...
6 январ 2020
АОКА блогер ва журналистларни сотиб олиши эмас, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаши зарур. Унинг баёнотлари жуда кулгили. Ваколатлари ...
23 декабр 2019
Шарқий тақвим бўйича 2020 йил рамзи каламушдир. Каламуш йили шарқий тақвимнинг янги 12 йиллик циклини ...