Асосий мавзулар
26 декабр 2017

Бобомурод Абдуллаев адвокат Майоров ҳимоясидан воз кечди

26 декабрь куни маҳкум журналист Бобомурод Абдуллаев билан учрашган адвокат Сергей Майоров Абдуллаев унинг ҳимоясидан воз кечганини “Элтуз” мухбирига маълум қилди.

“Мен энди Бобомуроднинг адвокати эмасман. Ишончим комилки, унинг рад жавобига лойиқ ҳеч бир иш қилмадим. Бироқ биз позитив нотада ҳайрлашдик. У оиласининг суратини кўрсатганим учун мендан миннатдор бўлди”, деди таассуф билан адвокат Майоров.

Бобомурод Абдуллаев Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан шу йилнинг 27 сентябрида ўғирлаб кетилган. Орадан уч кун ўтиб, 1 октябрь куни унинг ҳокимиятни ағдаришга уринишда айбланаётгани маълум бўлган эди.

Дастлабки пайтданоқ, афтидан МХХ босими остида, Абдуллаевнинг аёли Катя Балхибоева адвокат Муножот Парпиева ҳимоясидан воз кечган эди.

Бобомурод Абдуллаев иши президентнинг қийноқларга йўл қўйилмаслиги ҳақидаги фармони ёки унинг қонун устиворлиги ҳақидаги такрор-такрор чиқишлари билангина вазиятни ўнглаш мумкин эмаслигига яққол бир мисолдир.

Абдуллаевнинг ҳуқуқий ҳимоядан воз кечиши уч ойдан зиёд МХХ ҳибсхонасида қолаётган журналистнинг мутлақо ҳимоясиз экани ва у малакали адвокатни ишдан четлатишни истаётган МХХ ходимларининг буйруғини бажараётганини англатади.

Эслатиб ўтамиз, Абдуллаев ишини МХХ терговчиси Нодир Тўрақулов суриштирмоқда. У бизнесменларга рейдерлик босқинлари билан танилган МХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси тергов бўлимининг собиқ бошлиғидир.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 ноябр 2019
Оддийгина авария содир этгани сабаб ички ишлар идорасига олиб борилгани ортидан икки ҳафта бедарак кетган андижонлик Абдуллоҳ Тоҳировнинг бошидан ...
2 октябр 2019
Фарғона вилояти ҳокимининг инсон ҳуқуқларини бузишга қаратилган хатти-ҳаракатлари ортидан Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази бунинг натижасида жабр кўрганларни ...
15 май 2017
Чинозлик “Аҳмадбой” номи билан машҳур бўлган Аҳмад Турсунбоев томонида ташкил этилган молиявий пирамида фаолиятига барҳам берилганига ҳам бир йилга ...
4 декабр 2019
(Муҳаммад Солиҳ ва Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон суҳбатларини тинглаб) 1980 йиллар бошида раҳматли отам Мадамин Бек билан шоир Омон Матжоннинг ...
Блоглар
3 июн 2020
Бир нарсага эътибор қаратдим: АҚШда бўлаётган воқеаларга эътибор рус интернетида жуда юқори; рунетда бу воқеаларни ...
28 май 2020
Бош прокуратура коронавирус тарқалиши силсиласини аниқлаш осон бўлиши учун фуқаролардан кундалик тутишни сўраганида баъзилар буни ...
25 май 2020
“Би-Би-Си” радиоси ўзбек хизмати журналисти Муҳаммад Солиҳга: “Коронавирус пандемияси пайти шундай чиқиш қилишингиз ўринлими? Бунинг ...