Асосий мавзулар
3 июн 2019

3 июнь – Франц Кафка оламдан ўтган кун

Франц Кафка ўлимидан кейингина кўплаб асарлари чоп этилган ва дунёга танилган 20-асрнинг буюк ёзувчиларидан биридир.

Тириклигида у бир нечта қисқа ҳикояларинигина чоп этишга улгурди. Бироқ бу асарлар Кафка ижодининг камгина қисмини ташкил этган ва ҳаётлигида унга шуҳрат келтирмаган эди.

Кафка 1924 йилнинг 3 июнида Вена яқинидаги шифохонада, 40 ёшида сил касали асорати туфайли оламдан ўтади.

Ўлими олдидан у дўсти ва адабий вориси Макс Бродга барча асарларини ёқиб юборишни васият қилади.

Ёзувчининг севгилиси Дора Диамант ҳақиқатан ҳам унинг бир қанча қўлёзмаларини йўқ қилишга улгуради.

Бироқ Макс Брод ўз дўстининг ўлим олдидаги васиятига амал қилмасликни маъқул кўради. Қатъият билан унинг асарларини сақлаб қолишга ва чоп қилишга киришади.

Кафканинг жаҳон эътиборини қозонган йирик романлари – «Америка», «Процесс» ва «Қўрғон» унинг ўлимидан кейин чоп этилган эди.

Дарвоқе, Кафканинг машҳур “Эврилиш” қиссасини улуғ ўзбек адиби Муҳаммад Солиҳ ўзбек тилига маҳорат билан ўгирган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 апрел 2019
1784 йилнинг 15 апрелида соат кундузги иккида мистер Россо ва 10 яшар ноғорачи болакай Ирландиянинг Дублин шаҳридан аэростатда ҳавога ...
9 май 2019
Британияда яшаётган мустақил журналист Шоҳида Ёқуб Бирма (Мьянма)даги роҳинжа мусулмонларига қарши зўровонликлар ҳақидаги “Exiled” (“Ҳайдалганлар” ёки “Исталмаганлар”) дея номланган ...
24 сентябр 2018
Бугун 75 йиллик юбилейи баҳона Рауф Парфи номи эсланаркан, унинг асл шогирдлари билан бир қаторда, устознинг номига суйканиб, “бир ...
18 март 2016
“Правда востока” газетасининг ёзишича, ўтган йили “Ўзавтойўл” акциядорлик компанияси корхона ва ташкилотлари умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлашга ...
Блоглар
3 июн 2019
28 май куни Тошкентда ўтган конференцияда президентнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг ...
23 май 2019
Лас-Вегас – гуноҳлар шаҳри. Аҳолиси ярим миллион, даромади казино ва қимордан келадиган бу шаҳарда бир ...
16 май 2019
Ҳақиқатга қайси томонидан қарасанг ҳам бир хил кўринади, дейишади. Маҳмуд Ражаб -шоир, ёзувчи, шу миллатнинг ...