Асосий мавзулар
3 июл 2018

Уйчилик қариялар МИБ бошлиғини сазойи қилишди

Уйчида туман аҳлини ҳақорат қилган Мажбурий ижро бюросининг тумандаги бўлими раҳбари оқсоқолларнинг ҳассаси таъмини татиб кўрди. (Фото: Мелис Абзаловнинг 1982 йилги «Cуюнчи» фильмида ўхшаш холат талқин этилган эди)

“Озодлик”нинг хабар беришича, МИБнинг Наманган вилояти Уйчи тумани бўлими бошлиғи Шерали Мамаризаев қўл остидаги ходимларини мунтазам таҳқирлаб, ҳақорат қилиб келган.

Бунга туман МИБ ходимларининг аҳолидан қарздорликни ундириш режасини бажаролмагани сабаб бўлган.

Энди оғзига полвон Шералининг шалоқ тилидан янграган гапларни туяга юклаб мағрибга жўнатишнинг имкони йўқ. Шарманда бўламиз.

Ислом Каримов даврида боболарнинг пахтакашлигини кўриб, кўнглингиз озиб кетарди. Улар муллалар бошчилигида пахта териб, орқасидан мактаб ўқувчисини эргаштирарди. Шу усулда ёшларда ватанпарварлик туйғусини кучайтирарди.

Лекин Шавкат Мирзиёевнинг ошкоралик замони бобойларнинг ҳам тилини узун қилган кўринади.

Уйчилик оқсоқоллар Шерали Мамаризаевнинг олдига бориб, нега уйчиликларни ҳақорат қилганини изоҳлаб беришни талаб қилган.

“Озодлик” радиоси манбасининг билдиришича, мақоладан икки кун ўтиб, бир неча нафар отахон тўғри Шерали Мамаризаевнинг иш кабинетига кириб бориб, унинг роса адабини беришган. Бир-икки нафари ҳассаси билан солган ҳам. Кейин бошлиқ қочиб кетган.

“Шундан кейин бошқа кўринмай қолди. Ишни ўринбосари бошқариб турди. Ўтган ҳафта вилоят МИБдан келишиб, янги раҳбарни қўйиб кетишди. Сўконғич раҳбар шу кетганича йўқолди”, дейди манба.

Ҳақиқатан ҳам оқсоқолларнинг яқин ўтмишимиздаги қилиқлари уларнинг обрўсини асло юксалтирмасди. Аксинча, мадҳиябозлик, лаганбардорликка асосланган сиёсат тегирмонига сув қуйиши кўпчиликнинг энсасини қотирарди.
Биз болаликдан катталарнинг, айниқса, кексаларнинг айтганларини сўзсиз ҳақиқатан сифатида қабул қилиш руҳида тарбияланамиз.

Буни, бир томондан, кўпчилик онгига сингдирилгани каби миллий менталитетимизни, қадриятларимизни авайлаб-асраш нуқтаи назаридан бу яхши жиҳат сифатида кўришимиз мумкин.

Бошқа томондан, бундан тарбиянинг ўз мустақил фикрига эга, жамиятдаги ўзгаришларга умумий тарғиботдагидан фарқли мулоҳазаларни билдирадиган авлодни шакллантиришда мураккабликларга сабаб бўлишини ҳам инкор этиб бўлмайди.

Кўпчилик эсласа керак, мустақилликнинг илк йиллариданоқ Ислом Каримов аксарият ишларини кексаларнинг маддоҳона сўзлари билан мустаҳкамлашни одат қилганди.

Назаримизда, “камолотчи” ёшларнинг тўтиқушдек сайрайдиган авлод бўлиб вояга етишида оқсоқолларнинг ҳам каттагина ҳиссаси қўшилди.

Энди эса халқ шаъни ва ғурурини ҳимоя қилишга бел боғлаган уйчилик оқсоқоллар тимсолида боболаримиз уйғонаётганига ишора кўргандек бўляпмиз.

Баҳодир Шариф
Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 феврал 2020
Рассом Кирпи
13 май 2016
Махалланинг сирини юқорига сим қоқиб турадиган кампирларга маҳаллаларнинг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими ато қилинди. ...
25 январ 2021
AҚШ президенти Дональд Трамп лавозимидан кетишидан аввал Ўзбекистондаги Қарши шаҳри яқинида жойлашган Хонобод ҳарбий базасида хизмат қилган ҳарбийларга тўлиқ ...
28 ноябр 2017
Шу йилнинг 23 ноябридан Ўзбекистон қамоқхоналарида «ўз товарлари (хизматлари), шунингдек, бошқа қонуний манбаларини ижарага бериш»га рухсат этилади. Вазирлар Маҳкамасининг ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...