ART-DURBIN
20 июл 2018

Музей мудираси: Занглаган ускуна боис Шевченконинг шоҳ асарига зарар етди

Нукус музейида 16 июлга ўтар кечаси занглаган қувурдан оққан сув машҳур футурист рассом Александр Шевченконинг «Челак кўтарган аёл» расмига зарар етказди.

Воқеа, «Элтуз» мухбирининг ўрганишича, Савицкий музейи кўргазмалар зали шифтига ўрнатилган ёнғинга қарши мосламалар (спринклер)дан бирининг кечаси узилиб тушиши оқибатида рўй берган.

Бу ҳолатни «Элтуз»га тасдиқларкан, музей тасвирий санъат бўлими мудираси Венера Ким ҳодисанинг интернетда анча кўпиртирилганини ҳам айтди.

«Шевченконинг «Челак кўтарган аёли»га етган зарар интернетда қай даражада кўпиртирилганидан хабарим бор», деди Венера Ким. Унинг айтишича, нашрлар ҳатто музейда ёнғин чиққани, Шевченко асари тиклаб бўлмас ҳолга келганини ёзишган.

Венера Владимировнанинг «Элтуз»га билдиришича, аслида сув оқиши оқибатида машҳур полотнодаги мойбўёқнинг бир парчасигина кўчган, айрим жойлари намиққан ва ҳозирда асарни мукаммал реставрация қилиш масаласи кўрилмоқда.

«Агар билсангиз, айни сув пуркагич мосламалар ўша сиз билган музейнинг олдинги раҳбари Мариника Бобоназарова даврида ўрнатилган эди», деди Венера Ким «Элтуз» мухбири билан суҳбатида.

Шевченко «Челак кўтарган аёл» асарини 1914 йилда яратган. Унинг нархи бугунги кунда бир миллион доллардан зиёд баҳоланиши мумкин, чунки рассомнинг кўлами жиҳатдан камроқ қийматдаги «Шаҳар чеккасида» асари 2012 йили 700 минг доллардан ошиқ нархда сотилган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 апрел 2018
Амир фармонида нуфузли кишилардан иборат мажлис, давлат хазинасини таъсис этиш ва мамлакат бюджетини белгилаш, пойтахтда босмахона очиш, саноат ва ...
8 апрел 2017
Стокголмдаги теракт бўйича Ўзбекистон ватандоши ушланган. Фото: Aftonbladet.se Бу ҳақда ëзган, Швециядаги нуфузли Aftonbladet нашрига кўра, 7 апрел куни ...
30 ноябр 2015
Дўстлик тумани ТИИБ терговчиси Ориф Анорбоев кимдир маслаҳат учун пул тўлаганлигини билиш учун Ўктам Пардаевга ёрдам сўраб мурожаат қилган ...
15 март 2016
Анқарада юз берган портлаш кўп қатори менинг ҳам юрагимни эзди. Турклар ва Туркия учун камситиш бўлган юз йил бурунги ...
Блоглар
16 январ 2019
Лондондаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари институти таҳлилчиси Алишер Илҳомов фейсбук саҳифасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ...
15 январ 2019
Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилари куни нишонланди… бу эса болалар боғчасида олинган сурат… Нимага болаларга армия формасини ...
31 декабр 2018
Президент Мирзиёевнинг товуқ, эчки боқиб, лимон экиб даромад топиш популистик иқтисодий-сиёсати 2019 йил арафасига келиб ...