Анонс
18 август 2018

«Алвидо Жаслиқ!»ни ёзган Муҳаммад Бекжонга савол йўлланг

Ҳозирда АҚШ бўйлаб саёҳат қилаётган, кўпчиликка «Алвидо, Жаслиқ!» китоби билан машҳур собиқ сиёсий махбус Муҳаммад Бекжон «Элтуз» нашри ўқувчилари билан мулоқот қилишни режалади.

Сафари давомида жуда ҳам тиғиз режимда ишлаётганини билдирган Муҳаммад Бекжон китобнинг давомини ёзаётгани, уларни «Элтуз» орқали ўз ўқувчиларига тўхтовсиз етказишини ваъда берди.

Китобнинг аудио версияси боблари 2017 йилнинг 27 сентябридан буён «Элтуз»нинг ютуб каналида ўртача 30 мингдан зиёд юзерлар томонидан тингланди.

Масалан, шу йилнинг апрелида эълон қилинган китобнинг 24-қисми, бу пайтга келиб 232 минг марта тингланган. Шунингдек, китоб тингловчиларидан «Элтуз» нашрига кўплаб изоҳлар ҳам ёғилмоқда.

Сиз китоб юзасидан ўзингизни қизиқтирган саволларни қуйидаги тармоқлар орқали муаллифга етказишингиз мумкин:

facebook.com/eltuzcom
Телеграм: t.me/eltuz
Oднаклассники: ok.ru/eltuz
Инстаграм: Instagram.org/eltuz
Твиттер: Twitter.com/eltuz
email: eltuz2015@gmail.com

Тағин ўқинг
16 апрел 2017
Муҳолифатдаги “Бирлик” партияси лидери, ҳозир АҚШда яшаëтган Абдураҳим Пўлатов Туркия ватандошларига мурожаат қилиб, якшанба куни Туркияда президент ваколатини узайтириш ...
22 январ 2019
Афтидан Ахборот технологиялари ва коммуникациясини ривожлантириш вазирлигидагиларнинг юмор ҳисси кучли. Интернетдан тўсиб қўйилган, илгари VPNсиз кириб бўлмайдиган сайтларнинг ишлаб ...
3 май 2020
Сардобадаги тўғоннинг уриб кетиши, пастдаги қишлоқларнинг сув олиши бу – иситма ёки таъбир жоиз бўлса, айсбергнинг учи, холос. Келинг, ...
17 октябр 2016
«XXI аср» газетасида пахта етиштирувчи хонқалик фермернинг номидан ҳам бир мақола эълон қилинган. Унда фермер муваққат президент ва амалдаги ...
Блоглар
28 ноябр 2023
СССРни алқашга қаратилган, коммунистик руҳда суратга олинган кинолар Ўзбекфильм архивида жуда кўп. Гўёки Россия босиб ...
23 ноябр 2023
Янги Ўзбекистонда жамият иккига бўлинган: Бир бири устидан ëзадиганлар ва пул бериб, бировнинг устидан ëздирадиганларга. ...
15 ноябр 2023
Тармоқ, яъни социал медиа ўзбек сегментида кузатишларимга кўра хотин-қизлар орасида ашаддий диний фанатизмга мойиллик кучли. ...