Асосий мавзулар
14 феврал 2019

Бувайдалик боғча болаларига гўшт ўрнига ичак-чавоқ берилди

Фарғона вилоятининг Бувайда туманидаги боғчаларда болаларга гўшт ўрнига ичак-чавоқлардан тайёрланган овқатлар берилмоқда, дея билдирди боғча мудираларидан бири “Элтуз”нинг Фарғонадаги мухбирига.

Боғча мудирасининг ўз исмини ошкор этмаслик шарти билан “Элтуз”га айтишича, СанПиН (Санитария қоидалари ва нормативлари) меъёрлари бўйича болалар 100 граммдан гўшт истеъмол қилиши керак. Аммо 2018 йилнинг бошидан октябрь ойигача туманда бир бола учун 60 граммдан гўшт ажратилган.

“Етказиб берилаётган шу гўшт ҳам ўта сифатсиз, улар ҳайвоннинг ички органлари – ичак-чавоқлардан иборат”, дейди боғча мудираси.

 

Бувайдалик боғча болаларига ажратилган «гўшт». Фото: Элтуз

Боғча мудиралари билан МТБ (мактабгача таълим бўлими) мудираси С. Қурбонова ўртасида тузилган шартнома бўйича таъминотчи М.Мамадалиева боғчага озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериши керак.

Аммо боғчадагилар шартномада кўзда тутилган меъёрлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги ПК-3849-қарори ва МТБнинг шу қарор асосида 2018 йил 23 июнда чиқарилган 156-буйруғининг ижроси таминланмаганини айтишмоқда.

“Болаларга икки ой сут берилмади. Талаб ва шикоятларимиздан кейингина январь ойида ҳар бир боғчага қадоқланган сут берилди”,  деди “Элтуз”га шу тумандаги яна бир боғча мудираси.

Бувайда туманидаги иккита боғча мудираси иддаоларига кўра, боғчаларда озиқ-овқатдан ташқари, шартномада белгиланган 22 турдаги дори-дармон тўлиқ етказиб берилмаган.

Мудиранинг “Элтуз”га айтишича, бундан ташқари, тизимдаги 28 та МТМда иссиқлик тизими мавсумга тўлиқ тайёрланмаганлиги учун бугунги кунда ҳам боғчаларда болалар совқотиб ўтирмоқда.

Насима Даврон қизи
«Элтуз»нинг Фарғонадаги мухбири тахаллуси

Тағин ўқинг
16 март 2020
Ўтган ҳафта охирида Тошкентдаги жиноят доираларида “Қора” ва “Граф” лақаблари билан танилган йирик тадбиркор Ғафур Раҳимовнинг жияни Равшан Муҳиддиновнинг ...
8 июл 2019
Дилором Иcҳоқова 1955 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат университети журналистика факультетига ўқишга кирган. Шеърлари матбуотда чоп қилинган. «Эрк» ...
8 апрел 2021
Собиқ қўшиқчи Жаҳонгир Отажонов 5 апрель куни aейсбукда жонли чиқиш қилиб, “Эрк” демократик партиясига аъзо бўлиб кирганини эълон қилди ...
12 октябр 2023
Элтузга Акциядорлик тижорат Халқ банки Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани филиали раҳбарияти устидан банкнинг бир неча ходимлари йўллаган шикоят мактуби ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...