Асосий мавзулар
9 апрел 2019

Учкўприкда президент келишига ҳашар ўтказилди

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманидаги барча ташкилот ва корхона ходимлари 5 апрель куни президентнинг Фарғона вилоятига ташрифи кутилаётгани боис оммавий ҳашарга жалб этилди.

«Президент Қўқон эркин иқтисодий зонаси ҳудудида барпо этилган “Шаффоф метан” корхонасига келар эмиш, шунинг учун ҳозир биз ҳам ўша ерга, тозаловга кетяпмиз», деди исми сир қолишини истаган суҳбатдошлардан бири.

Унинг «Элтуз»га билдиришича, улардан ташқари Бешариқ, Ўзбекистон, Бағдод, Олтиариқ, Риштон, Фурқат туманларидан ҳам 800 нафар киши келиб, президент келишига тайёргарлик кўришаркан.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида ҳам Учкўприкда “президент ташрифига” катта тайёргарлик кўрилган, тумандаги 18-мактаб, 19-МТМ, “Меҳригиё” ишлаб чиқариш корхонаси ҳам тумандаги бошқа мактаб-боғчаларнинг ходимлари томонидан кўрикка тайёрланган эди.

«Ҳақиқатдан ҳам, 19-боғчада бир ой тайёргарлик кўрилган эди, ўшанда ҳар куни икки-уч нафардан ходимимиз билан келиб, боғчада тозалов ишларини бажарганмиз. Ўт юлганмиз, эшик-деразаларни ювганмиз, ҳовлиларни супуриб-сидирганмиз. Боғчадаги айвончалар ҳам бошқа боғчалар мудираларининг шахсий маблағлари ҳисобига қурилган. Шу айвончалар битта мудирага 2,5 миллион сўмга тушган», деди боғчалардан бирининг мудираси.

Мудиралар шунча пулим йўқ, қила олмайман, деганда раҳбарлар “унда ишдан бўшаш ҳақида аризангни ёз”, деб қўрқитишган.

Боғча мудираси эса ҳақиқий мутахассис бўлмаганлиги учун нима қилишни билмаган, барча керакли ҳужжатларини, методик тавсиялар, машғулот ишланмалари, молиявий ҳужжатларни тажрибали боғча мудиралари тўғрилаб берган. Мудира Учкўприк саноат коллежида политехника йўналишида дарс бериб юрган қиз эди. Бир айланиб мудира бўлиб қолди.

«Мен мактабда директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари бўлиб ишлайман, ноябрь ойида 18-мактабга президент келар экан, деб бизни бир ойдан зиёдроқ ишлатишди. Ҳар куни уч-тўрт нафар фаррош билан бориб, мактабда тозалов ишларини қилдик. Аммо негадир президент келмади. Мана, икки-уч кундан буён яна Қўқонбойга ҳашарга боряпмиз. Бир-бир ярим метр жойни тозалаб, ўтларини чопиб, ахлатларни тўплаб қўйяпмиз, кейин кечгача ўтирибмиз», – деди «Элтуз»нинг учкўприклик суҳбатдоши.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 декабр 2016
Фарғона вилоят ҳокимининг туманларда ўтказаётган мажлисларда чироқ ўчиб қолиб, мажлис аҳли лампа чироқ, қўл фонарларини ёқишга мажбур бўлишмоқда. Туманларнинг ...
3 ноябр 2021
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Россия журналистлари учун 22 октябрда бўлиб ўтган матбуот анжуманида гапирган гаплари ўзбек фаолларининг ...
5 июн 2017
Шафқатсиз калтак жароҳатларидан вафот этган Тошкент тиббиёт коллежи талабаси ўлими айбдорларига жазо сўралган петицияга 15 мингдан зиёд имзо тўпланди. ...
11 март 2020
Ота ўғлига телефонда: «Дамасга пулим етмади, болам. Яна ўн миллион юбор». Рассом Кирпи
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...