Асосий мавзулар
20 апрел 2019

Имом хатиб Руҳиддин Фахруддинов 13,5 йиллик қамоқдан сўнг манзил колонияга ўтказилди

2019 йилнинг 19 апрелида Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи (ЎМҲҲТГ) вакиллари Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган 42-(собиқ №14) манзил колонияга ўтказилган Тошкентнинг Хўжа Нуриддин масжиди собиқ имом хатиби Руҳиддин Фахруддиновни бориб кўришга ва гаплашишга муваффақ бўлишди.

Фахруддинов 2019 йилнинг 16 апрелида Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги қаттиқ режимли КИН 64/6 колониясидан манзил колонияга ўтказилган эди.

Тошкентлик имомни қандай қамоққа олишган эди?

Ҳуқуқ фаоли Суръат Икромов 19 апрель куни тарқатган матбуот хабарига кўра, МХХ ходимлари Хўжа Нуриддин масжидининг 1967 йилда туғилган имом хатиби Р.Фахруддиновни 2006 йилнинг январида ҳибсга олишади ва Ўзбекистон ИИВга топширишади.

Фахруддиновга ЎзР ЖКнинг 155 (“Террорчилик”), 159 (“Ўзбекистон Республикаси конституцион тузумига тажовуз”), 161 (“Қўпорувчилик”), 216 (“Ноқонуний жамоа ёки диний уюшмалар ташкил этиш”), 223 (Ўзбекистон Республикаси чегарасидан ноқонуний чиқиш ёки кириш”), 227 (“Ҳужжат, бланк, тамға, муҳрларга эгалик қилиш, йўқ қилиш, путур етказиш ёки яшириш”), 228 (“Сохта ҳужжат, муҳр ва ҳужжатлар тайёрлаш ёки фойдаланиш”), 242 (“Жиноий уюшма тузиш”), 244-1 (“Жамоатчилик ҳавфсизлиги ва жамоатчилик тартибига хавф солувчи материаллар тайёрлаш ёки тарқатиш”), 244-2- (“Диний экстремистик, айирмачи, фундаментал ёки бошқа тақиқланган ташкилотларни тузиш, ёки улар фаолиятига раҳбарлик қилиш, иштирок этиш”) моддалари бўйича айбловлар қўйилган.

ЎМҲҲТГ хабарида билдирилишича, Ўзбекистон Республикаси ИИВ бош тергов бошқармаси терговчиси милиция полковниги Ш.Раҳматуллаев жиноят ва айбловлар учун ҳеч қандай исбот йўқлигини билган ҳолда “айблов хулосаси” тузади.

Тошкент шаҳри судида прокурор ўринбосари, «на инсофи, на виждони бўлмаган А.Ниязов эса кўзини юмиб» айблов хулосасини “тасдиқлайди”.

Жисмоний ва руҳий қийноқ, 6 яшар қизчанинг зўрланиши

Ҳуқуқ ҳимоячилари матбуот релизида тергов давомида ИИВ ва МХХ ходимлари содир этган ахлоқан энг қабиҳ ҳаракатларга эътибор қаратилади.

Унда ёзилишича, тергов қилинаётган шахснинг айби йўқлигини яхши билган терговчилар далиллар қидириш ўрнига “ифлос иш”га, яъни айнан Руҳиддин Фахруддиновга қийноқлар қўллашга киришади.

«Бу ҳам фойда бермайди. Таҳдидлар бошланади, фойдаси бўлмайди. Шундан сўнг тергов энг қабиҳ чорани кўришгача боради.

Тергов пайтида Руҳиддиннинг 6 яшар қизи Ойша ўз уйи яқинида 9 йилга озодликдан маҳрум қилинган, аллақайси Қаландаров деган кимса томонидан зўрланади.

Айнан шу воқеа унинг содир этмаган «айбларини қисман” бўйнига олишга мажбур этади…», дея ёзади ҳуқуқ фаоли Суръат Икромов.

Маккорлик ва ёпиқлик остида ўтган суд

Имом хатиб Руҳиддин Фахруддинов иши бўйича суд жараёнлари бошланишидан уч кун олдин раислик қилувчи судья Жамшид Сайдалиев ЎзР ЖПКга хилоф равишда судланувчининг ўз адвокати Рустам Тўлаганов билан учрашишига рухсат бермайди.

Бу ҳам етмагандек, Руҳиддин Фахруддиновни ҳимоя қилиш учун суд залига киритмайди. Суд жараёни асоссиз тарзда ёпиқ режим остида ўтади, Чирчиқ шаҳри суди биноси автоматлар билан қуролланган МХХ ходимлари ва милиция наряди томонидан ўраб олинади.

Судланувчининг яқинлари, журналистлар ва ҳуқуқ фаоллари суд залига киритилмайди.

Ҳуқуқ фаолларининг билдиришича, иш бўйича ўн бир гувоҳдан уч нафаригина сўроқ қилинади ва судга киритилади. Суд жараёни ЎзР ЖПКнинг қўпол бузилиши билан ўтади, судланувчи Руҳиддин Фахруддиновга қўйилган 11 модда бўйича бирорта айб исботланмайди.

«Бироқ раислик қилувчи судья Жамшид Сайдалиев ҳар доимгидек ижро ҳокимиятининг буюртмасини бажараркан, судланувчи Руҳиддин Фахруддиновни 17 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқаради…», дея билдирилади ЎМҲҲТГ матбуот хабарида.

Имомни озод этиш учун ҳаракатлар

Ўтган сўнгги 13 йил давомида Ўзбекистон ҳукуматига ноқонуний қамалган диний арбоб, имом хатиб Руҳиддин Фахруддиновни озод этиш талаби билан кўплаб мурожаатлар қилинган.

Ўз мурожаатларини илова қилган ЎМҲҲТГ раиси Суръат Икромов матбуот хабари сўнггида Ўзбекистон Республикаси бош прокурорига, Ўзбекистон ички ишлар вазирига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига тағин мурожаат қилиб, таниқли диний арбоб, имом хатиб Руҳиддин Фахруддинов озод этилишини сўраган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 май 2016
Ўзбекистонда фермерларга қарши бошланган «Ойболта» дея номланган кампанияга кўра, белгиланган режани уддаламаган фермерлар, давлатга ерини қайтариб бериши, пахта етиштириш ...
19 декабр 2018
Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро суди судьяси Зокиржон Ибрагимов 14 декабрь куни 12 минг АҚШ долларини пора сифатида олаëтганида ...
8 ноябр 2023
Ҳамзанинг “Бой ила хизматчи” драмасида бой отага нечанчидир хотин бўлган аëлнинг эмизикли боласини кундоши қайноқ сувга чўкдириб ўлдиради. Ойбекнинг ...
14 сентябр 2020
Ўзбекистонда аҳоли ялпи даромадининг 27 фоиз ошгани ҳақида «Ўзбекистон 24» телеканали орқали берилган хабар ижтимоий тармоқда ажабланиш билан қарши ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...