Асосий мавзулар
30 апрел 2019

Президент қизи бўлгани учун лавозим олдими?

Президентнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева 15 апрель куни Ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги раҳбари ўринбосари этиб тайинлангани ортидан матбуотда ва ижтимоий медиада кўпроқ кўрина бошлади.

Хусусан, 20 апрель куни Бўка туманида бўлган Саида Мирзиёева сафари чоғи туман мулозимлари президент қизини муносиб кутиб олишга ошиғич ҳозирлик кўришгани ҳақида матбуотда ёзилди.

Саида Мирзиёева президент Мирзиёевнинг ёшларни китоб ўқиш, бадан чиниқтириш, интернетдан фойдаланиш, санъатгга қизиқтириш, хотин-қизларни иш билан таъминлаш ташаббусларини кенг ёйиш учун “эл ичига юришлар” қилаётгани билдирилмоқда.

Худди бир вақтлар мамлакатнинг олдинги президенти Ислом Каримовнинг қизлари учун ўйлаб топилган маликалик рутбалари эндиликда очиқ бир тарзда президент Мирзиёевнинг қизлари учун татбиқ этилмоқда.

Президентнинг кенжа қизи Шаҳноза Мирзиёева 2018 йилнинг январида мактабгача таълим вазири ўринбосари этиб тайинланган эди.

Янги рутбалардан президент Шавкат Мирзиёнинг куёвлари ҳам четда қолишмади.

Хусусан, президент Мирзиёевнинг катта куёви, Саиданинг эри Ойбек Турсунов Президент аппарати Ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланган, кичик куёви, Шаҳнозанинг эри Отабек Умаров эса қайнатасининг тансоқчилари бошлиғи лавозимини эгаллаган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 август 2018
Бутун Тожикистон бўйлаб милиция юз минглаб соқоллиларни ушлаган. Тожикистон жанубидаги Хатлон вилоятида ўтган йили қарийб 13 минг нафар эркак ...
10 январ 2019
Олмалиқдаги “Аммофос-Максам” ширкати ишчиси, 2018 йилги пахта мавсумида мажбурий теримга олиб чиқилган  24 ёшли Соҳибжон Муталибов Жиззах вилоятининг Дўстлик тумани ...
9 феврал 2020
15 аср жаҳон маънавиятининг буюк сиймоси Низомиддин Мир Алишер Навоий 1441 йил 9 февралда Ҳиротда туғилди. У туркий тилни ...
23 феврал 2019
​​Эврил Туроннинг пойтахтни Жиззахга кўчириш ҳақидаги таклифини кўпчилик кулги остига олди, кимдир пахта қўйиш сифатида баҳолади. Менга эса таклиф ...
Блоглар
22 октябр 2020
Миллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш деган баҳона, ниқоб ёрдамида монополларимиз қонимизни сўриб ётибди. Ташқаридан истеъмол моллари ...
20 октябр 2020
Бундан ўн йил илгари пойтахдаги ўртача иккита амалдор тушликка бир миллионга яқин пул сарфлашини эшитиб ...
15 октябр 2020
Ўнта роман ёзай, элликта шеърий тўпламим нашр этилсин, ёзганларим дунёнинг барча йирик тилларига таржима қилинсин, ...