Бошқа мақолалар
14 сентябр 2019

«Элтуз» «Марҳабо, талантлар!» танловини эълон қилади

«Элтуз» нашри ўзининг ютуб каналида “Марҳабо, талантлар” танловини бошлади.

Танлов шартлари

Танловда иштирок этиш учун қўшиқ, ашула, рақс, шеърни ифодали ўқиш, стенд-ап шоу чиқиши, интермедия, скетч-фокус ва акробатика намойиши ëзилган видеотасвирни 2019 йил 1 декабрга қадар юбориш керак бўлади.

Тасвирлар 7 минутдан ошмаслиги ва муаллифлик ҳуқуқи нормаларига риоя қилинган бўлиши шарт. Чолғу чалиш олқишланади. Фонограмма билан ижро қилмаслик сўралади.

Танлов ғолиби ютубдаги томошабин сонига кўра аниқланади. Номзод юборган видео эълон қилинганидан кейин 10 кун ичидаги томошабинлар сони ҳисобга олинади.

Видео эълон қилинганидан кейинги 10 кун ичида энг кўп кўрилган қатнашчи ягона ғолиб бўлади. Танлов ғолиби 31 декабрь куни эълон қилинади.

Ғолибга шохи бир айланган қўчқор бўйнидаги арқонига қўшиб берилади.

Марҳабо, талантлар!

Қатнашишни истаганлар телеграм (t.me/eltuz), фейсбук, (facebook.com/eltuzcom) ва eltuz2015@gmail.com электрон почтаcи ёки +46 76 595 45 52 рақамли телефон орқали бизга мурожаат қилишсин.

eltuz.сom

Тағин ўқинг
21 феврал 2023
Ўзбекистон раҳбарияти конституцияни очиб ўқиб кўрса бўларди. (Ҳарф танийди деган яхши ниятдамиз) Конституцияда ватандошларнинг тенг ҳуқуқли экани ва ҳеч ...
2 сентябр 2016
Президент ўлимидан бир ҳафта ўтиб ҳам унинг тириклиги, соғлиғига дуода бўлишга чақириқлар тингани йўқ. Айни аюханнослар фонида Ислом Каримовнинг ...
19 март 2021
Рассом Элсевар
27 октябр 2016
«Миллий тикланиш» газетаси (26.10) шу номдаги партиянинг парламентдаги фракцияси йиғилишида 2017 йилга мўлжалланган бюджетнома – давлат бюджети, давлат мақсадли ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...