Асосий мавзулар
3 октябр 2019

Шоир Маҳмуд Ражаб қамоқдан чиқди

«Тошкентга юриш» қилгани учун қамалган 56 яшар шоир Маҳмуд Ражаб ўн кунлик ҳибсдан сўнг 3 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 15.30 да озод этилди.

ИИБ ҳибсхонаси олдидан «Элтуз»га хабар етказган хоразмлик журналистнинг айтишича, Маҳмуд Ражаб озод этилган ва уйига жўнатилганини билдиришган.

Блогер Нафосат Оллошукурованинг тақдири эса номаълумлигича қолмоқда. Гарчи 3 октябрь куни соат 15.30 лар атрофида Оллашукурованинг мессенжер тармоғидаги аккаунти 10 дақиқага қўшилгани кузатилди. «Элтуз» унинг яқинлари билан боғланишга ҳаракат қилмоқда.

25 сентябрь куни Урганч шаҳри маъмурий суди раиси Дилмурод Очилов «Тошкентга юриш» ташкил қилгани учун айбланган Маҳмуд Ражаб ва ҳаракатни ёритган блогер Нафосат Оллошукуровага ўн сутка маъмурий жазо қўлланилганини очиқлагани, шоир Маҳмуд Ражабнинг адвокатдан воз кечгани ҳақида хабарлар чиққан эди.

Нафосат Оллошукурова 24 сентябрь куни тунда уни уришгани, аҳволи оғир экани тўғрисида қамоқдан СМС чиқаришга ҳам улгурган эди. «Элтуз» манбаларига кўра, «Тошкентга юриш» иштирокчиларини ИИБ ходимлари автобусга тиқиб олиб кетишаётган пайтда Нафосат Оллашукурова ва камида яна бир аёл калтакланган.

Маҳмуд Ражаб озод

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Ражаб шоир Муҳаммад Солиҳ асарларини Ўзбекистонга олиб кирганликда асоссиз айбланиб терговга тортилган.

“Элтуз” нашри шоир Маҳмуд Ражаб ва воқеаларни ёритган блогер Нафосат Оллошукурова тақдири билан боғлиқ воқеаларни кузатишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 феврал 2017
13 феврал куни жазони ўташ муддати тугагани ортидан 69 ëшли Рустам Усмонов қамоқдан чиқарилди. Миллионер Рустам Усмонов 1998 йили ...
9 октябр 2020
3 октябрь куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани Намозгоҳ маҳалласида истиқомат қилувчи 41 ёшли эри Икром Қаюмовдан калтак еган 32 ёшли Нигора ...
30 январ 2017
Андижон вилоят ҳокимлиги қарорига кўра, 1 февралдан бошлаб шаҳарда “Дамас” русумидаги автомашиналар йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланмайди. Вилоят ҳокими ...
18 май 2017
Шаҳрихон туманида юз берган оммавий заҳарланиш музқаймоқ бизнесига сезиларли таъсир кўрсатди. Андижон шаҳридаги ўнлаб музқаймоқ дўконларида савдо 30 % ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...