Асосий мавзулар
4 октябр 2019

Блогер Нафосат Оллошукурова мажбуран руҳий шифохонага ётқизилди

Шоир Маҳмуд Ражабнинг “Тошкентга юриши”ни ëритгани учун 10 кунлик қамоқ жазосини ўтаган блогер Нафосат Оллошукуровага 4 октябрь куни жазо психиатрияси қўлланилди.

“Элтуз” манбаларига кўра, 3 октябрь куни қамоқ муддати тугаши биланоқ Боғот тумани ИИБ ходимлари Оллошукуровани мажбуран тўғри руҳий шифохонага олиб кетишган.

4 октябрь куни тушдан кейин Хоразм вилояти руҳий ва асаб касалликлари диспансерига расмийлаштирилган.

Вилоят расмийлари Шабнам тахаллуси билан танилган 32 яшар блогер Оллошукурованинг руҳий касалга чалинганини иддао қилишмоқда. Отаси Болтабой Оллошукуров бу иддаоларни рад этмоқда.

“Менинг қизим олий маълумотли журналист. ИИБ ходимлари уни жиннига чиқариб, руҳий шифохонага қамашди. Қизимни у ерда ё ҳақиқатан ҳам руҳий касал қилишлари, ёки ўлдириб юборишлари мумкин”, деди Болтабой Оллошукуров.

Урганч шаҳри маъмурий суди 23 сентябрь куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183, 192, 202- моддалари бўйича “майда безорилик”, “маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш”, “рухсат этилмаган йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишлар ўтказиш учун шароитлар яратиш” айбларини қўйиб, Оллошукуровага 10 кунлик қамоқ жазоси тайинлаган эди.

Аслида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 29-моддасига кўра, маъмурий қамоққа олиш уч ёшгача боласи бўлган аёлларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.

Нафосат Оллошукурова 24 сентябрь куни тунда уни уришгани, аҳволи оғир экани тўғрисида қамоқдан СМС чиқаришга ҳам улгурган эди.

“Элтуз” манбаларига кўра, “Тошкентга юриш” иштирокчиларини ИИБ ходимлари автобусга тиқиб олиб кетишаётган пайтда Нафосат Оллошукурова ва камида яна бир аёл калтакланган.

“Элтуз” нашри блогер Нафосат Оллошукурова тақдири билан боғлиқ воқеаларни кузатишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 апрел 2019
Чимкентга ўрнашиб олган рус босқинчи генерали Михаил Черняев 1865 йилнинг 23 апрелида Тошкентни ишғол қилиш учун йўлга чиқди. Саккизта ...
4 октябр 2018
Бугун ўзбек тарихидаги энг қайғули сана. Бундан роппа-роса 80 йил бурун, 1938 йилнинг 4 октябрида ўзбек миллати ойдинларидан иборат ...
8 октябр 2018
Ўзбекистонда пластик карточкаларга хизмат кўрсатувчи монополист – UzCard 5 октябрь куни яна бир муддат ишламай қолди. Сўнгги вақтларда бундай ...
22 ноябр 2018
СССРнинг қудратли КГБ идораси жиноятларини фош қилгани учун халқ орасида” Рембо” лақабини олган ва ўн йилга қамалган ўзбек милицияси ...
Блоглар
16 октябр 2019
Қўшиқчи Жаҳонгир Отажоновнинг икки кун олдин олиб қўйилган ижодий фаолият учун лицензиясини «Ўзбекконцерт» 16 октябрь ...
7 октябр 2019
Мен 10 кунлик қамоқдан уйга келган заҳотим интервью берганимда Шабнамнинг тақдиридан мутлақо бехабар эдим. Менинг ...
7 октябр 2019
Мажбуран руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган хоразмлик блогер Нафосат (Шабнам) Оллошукурованинг отаси Болтабой Оллошукуров қизининг соғлом ...