Асосий мавзулар
9 октябр 2019

Шабнамнинг эгизаклари туғилган кунларини онасиз нишонлашди

Кеча Шабнам (Нафосат Оллошукурова)нинг эгизак қизалоқлари уч ёшни қаршилашди. Онасиз…

Сабаби эса болаларнинг онаси сўз эркинлиги, адолат, ҳақиқат деган сўзларнинг ҳаётда борлигига ишониб Хоразмда бўлган бир воқеани ёритиб, унда иштирок этгани учун аввал ўн суткалик қамоққа, кейин эса мажбурий жиннихонага ўтказилди.

Бу мурғакларга онасининг тортаётган азобларини айтиш, нима сабабдан ҳозир онаси кела олмаслигини тушунтириш яқинлари учун қанчалар азобли бўлса, жажжи юракчаларни онаси калтакланиб, ҳақоратланиб, таҳқирланиб қийноққа солинаётганини ҳис қилиш яна ҳам даҳшатлидир…

Мен ҳам онаман. Уч яшар қизим Марямхонга қараб ўтириб, бугун шаҳар хокими ва полициясининг ноқонуний ҳаракати учун норози бўлиб, ўз ҳуқуқимни талаб қилиб, уйимга қайтиб келолмаслигимни тасаввур қилсам, даҳшатга тушаман.

Фарзандларини ҳар кун бағрига босиб, эркалаб қучувчи онани ўн кун қийноққа солиб, болаларидан айириб қўйсангиз, ҳар қандай аёл ақлдан озади аслида.

Лекин фақат аёл кишига кучи етадиган бундай пасткаш “эркак”лар бундай ҳис-туйғуни қайдан сезсинлар? Қонундан эмас, ўтирган лавозимини йўқотиб қўйишдан қўрқувчи бу “қаҳрамонлар” Шабнамдек минглаб аёлларни қон-қақшатиб ўрганиб қолишган-ку ахир.

Бугун жажжигина Шаҳло ва Лайлони дуо қилар эканман, кун келиб Шабнам онасидек жасур ва иродали аёл бўлишларини, Шабнамдек аёлнинг фарзанди эканликларидан доим фахрланиб юришларини тилаб қоламан.

Дилобар Эркинзода

Тағин ўқинг
6 сентябр 2016
Жиззах ва Сирдарё вилоятлари сафарига бағишланган махсус кўрсатувда Ислом Каримов иш топиш учун хорижга чиқиб кетганлардан ижирғанишини билдириб: “Бунақаларни ...
25 апрел 2017
23 апрел куни Стокголм ҳужумчиси Рахмат Оқиловнинг шериги дея гумон қилинаётган учинчи шахс қўлга олинди. Чечен миллатига мансуб 26 ...
11 апрел 2019
«From Me to You» (Мендан сенга) — Леннон ва Маккартни дуэти ижро қилган зариф бир қўшиқдир. Айтилишича, бу қўшиқ ...
7 июн 2016
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси расмийлари, Озодлик радиоси тасдиғига кўра, бугунги кунда ифтор бериш бидъат эканини айтишмоқда. Ўзбекистонда кўп йиллардан бери ...
Блоглар
13 феврал 2020
Сиёсатшунос Рафиқ Сайфулин Ислом Каримов режимининг етакчи тарғиботчиларидан бири эди. Бугун у ватанга хоинликда айбланяпти.  ...
6 феврал 2020
Марказий Осиё давлатларига паст назар билан қарашини яширмайдиган Россия либерал демократик партияси лидери Владимир Жириновский ...
4 феврал 2020
Президент Мирзиёев 31 январь куни Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида ўтган учрашувда «бир кичкина ...