Асосий мавзулар
5 ноябр 2019

Депутатликка номзодини қўймоқчи бўлган шифокор босимга учради

Депутатликка номзодини қўйишга уринган, бироқ рад этилган шаҳрихонлик шифокор Отабек Аҳлиддиновнинг сайловни танқид қилгани учун унга босим бўлаётгани ҳақидаги изоҳи ноябрь куни фейсбук тармоғида тарқалди.

“Янги тузилган Экологик партиянинг бутафорик эмаслиги ва бюджетдан молияланмаслиги ҳақидаги гапларга ишониб, аъзо бўлиб киргандим. Аммо у ерда ҳам “ўша-ўшалар” ўтиргани маълум бўлди. Халқ депутатлигига номзодимни кўрсатиб, объективка топширганимда улар буни юқори ташкилотга жўнатишганини айтишган эди. Бироқ кейин ҳокимият менинг номзодимни маъқулламади, дея “изоҳ” беришди. Мана Ўзбекистондаги сайловларнинг бутун сценарийси.

Шунчаки, мен партия йиғилиши унинг аъзолари эмас, балки мажбурий тартибда йиғилган турли бюджет ташкилотлари ходимлари иштирокида ўтказилганига гувоҳ бўлдим. Йиғилишда партия аъзоси бўлмаган ва йиғилишда иштирок этмаган шахсларни депутатликка номзод этиб тасдиқлашди. Сайлов тизимининг қай тарзда ишлаётганини таърифлашга сўз ожиз.

Ўз танқидий фикрларимни айта бошлашим билан эса тўла йўсинда менга босим ўтказилиб, таҳдид қила бошлашди”, дея ёзди Шаҳрихон тумани марказий шифохонаси диагностика бўлими мудири Отабек Аҳлиддинов.

Изоҳига  “SOS!” аломати, расми ва  ўз телефон рақамларини илова қилган О.Аҳлиддинов: “Агар йўқолиб қолсам, ҳамжамиятга бу ҳақда маълум қилинг”, деган таҳликани ҳам билдирди.

“Тушунганлар тушунди…”

Лекин орадан кўп ўтмай, 5 ноябрь куни Отабек Аҳлиддиновнинг фейсбук саҳифасида бу изоҳга “раддия” ҳам пайдо бўлди.

Отабек Аҳлиддинов бу гал изоҳлар дубл аккаунтлар орқали тарқалаётгани ва уларга ўзининг алоқаси йўқлигини таъкидлаб, жумладан, буларни ёзди:

“Мен Экологик партия аъзосиман, номзодим кўрсатилиши учун партияга объективкамни берганман, ҳақиқатдан ҳам партия юқори ташкилотига номзодим кўриб чиқилиши учун берилган, лекин ҳеч ким мени таъқиб қилгани йўқ ва менинг ҳокимият ва бошқа «ташкилотларга» эътирозим йўқ. Мени ҳар хил фитналарга қўшаётганлар ва «тушунганлар тушунди», деб ўйлайман”.

Яна бир қўшимча изоҳида эса у раддияни босим остида ёзганига ишора қилди: “Яна нима қилишим керак, раддия ёз дедиларинг, ёздим-ку. Бўғаверсаларинг чидамайман”.

Еltuz.com

Тағин ўқинг
26 март 2016
Суд мажлисидан чиқаётган АҚШ элчихонаси вакилларини ташқарида Жиззах вилоят телевиденияси мухбирлари Дилмурод Абдурахимов ва тасвирчи Умид Носировлар кутиб олишди. ...
25 сентябр 2017
25 сентябр куни “Элтуз” мухбирининг Андижондан хабар беришига кўра, ўқитувчиларнинг теримдан қайтарилиши ортидан пахта учун пул йиғиб олинмоқда. Андижон ...
16 август 2019
Мана, ҳайит ҳам ўтди. Бор товоғим – кел товоғим тугаб, кундалик ташвишларга қайтдик. Ҳаëт табрик откриткаларидаги каби ранг-баранг эмас.  ...
5 январ 2016
Жиззах вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари асоссиз, уйдирма айбловлар билан қамоқда қолаётган ҳуқуқбон Ўктам Пардаевнинг оила аъзоларига Янги йил “совға”си ...
Блоглар
24 ноябр 2020
“Ҳумо” номли учоқ ширкати ҳақида гап чиқиши билан эронлик дўстларим ўзбекларни плагиатда айблади. Эронда “Ҳумо” ...
20 ноябр 2020
Бугун кечқурун газим ёнмади, ўзи шундоқ ҳам паст ёнарди. Ўтин-кўмир ғамламагандим. Кичкина электрпеч ўзини ўзи ...
18 ноябр 2020
Эрталаб мош сотдим. Кўп эмас, беш юз кило. Мошимни сотиб олган тадбиркор йигит: “Мошнинг пулини ...