Асосий мавзулар
5 ноябр 2019

Депутатликка номзодини қўймоқчи бўлган шифокор босимга учради

Депутатликка номзодини қўйишга уринган, бироқ рад этилган шаҳрихонлик шифокор Отабек Аҳлиддиновнинг сайловни танқид қилгани учун унга босим бўлаётгани ҳақидаги изоҳи ноябрь куни фейсбук тармоғида тарқалди.

«Янги тузилган Экологик партиянинг бутафорик эмаслиги ва бюджетдан молияланмаслиги ҳақидаги гапларга ишониб, аъзо бўлиб киргандим. Аммо у ерда ҳам «ўша-ўшалар» ўтиргани маълум бўлди. Халқ депутатлигига номзодимни кўрсатиб, объективка топширганимда улар буни юқори ташкилотга жўнатишганини айтишган эди. Бироқ кейин ҳокимият менинг номзодимни маъқулламади, дея «изоҳ» беришди. Мана Ўзбекистондаги сайловларнинг бутун сценарийси.

Шунчаки, мен партия йиғилиши унинг аъзолари эмас, балки мажбурий тартибда йиғилган турли бюджет ташкилотлари ходимлари иштирокида ўтказилганига гувоҳ бўлдим. Йиғилишда партия аъзоси бўлмаган ва йиғилишда иштирок этмаган шахсларни депутатликка номзод этиб тасдиқлашди. Сайлов тизимининг қай тарзда ишлаётганини таърифлашга сўз ожиз.

Ўз танқидий фикрларимни айта бошлашим билан эса тўла йўсинда менга босим ўтказилиб, таҳдид қила бошлашди», дея ёзди Шаҳрихон тумани марказий шифохонаси диагностика бўлими мудири Отабек Аҳлиддинов.

Изоҳига  «SOS!» аломати, расми ва  ўз телефон рақамларини илова қилган О.Аҳлиддинов: «Агар йўқолиб қолсам, ҳамжамиятга бу ҳақда маълум қилинг», деган таҳликани ҳам билдирди.

«Тушунганлар тушунди…»

Лекин орадан кўп ўтмай, 5 ноябрь куни Отабек Аҳлиддиновнинг фейсбук саҳифасида бу изоҳга «раддия» ҳам пайдо бўлди.

Отабек Аҳлиддинов бу гал изоҳлар дубл аккаунтлар орқали тарқалаётгани ва уларга ўзининг алоқаси йўқлигини таъкидлаб, жумладан, буларни ёзди:

«Мен Экологик партия аъзосиман, номзодим кўрсатилиши учун партияга объективкамни берганман, ҳақиқатдан ҳам партия юқори ташкилотига номзодим кўриб чиқилиши учун берилган, лекин ҳеч ким мени таъқиб қилгани йўқ ва менинг ҳокимият ва бошқа «ташкилотларга» эътирозим йўқ. Мени ҳар хил фитналарга қўшаётганлар ва «тушунганлар тушунди», деб ўйлайман».

Яна бир қўшимча изоҳида эса у раддияни босим остида ёзганига ишора қилди: «Яна нима қилишим керак, раддия ёз дедиларинг, ёздим-ку. Бўғаверсаларинг чидамайман».

Еltuz.com

Тағин ўқинг
2 октябр 2016
Бугун 62 ёшини қаршилаётган Муҳаммад Бекжонни мен ўз қадрдон акамдай билардим, «Эрк» газетаси саҳифаларини тайёрлаш жараёнларида у билан дастлабки ...
22 феврал 2016
Ўзбек газеталарининг бугунги мавзулари “чиғатой адабиёти ва тили” атамасини муомаладан чиқаришга бел боғлаган Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Бухорода тадбиркорлар қурган ...
4 октябр 2020
Жорий йилнинг 2 октябрида Туркияда ўзбекистонлик 25 ёшли Шаҳноза Йўлдошева иккита қояни бирлаштирган симли осма кўприкдан (фуникулер) йиқилиб ўлди. ...
2 август 2017
Гулнора Каримованинг ўғли Ислом Каримов Би Би Си мухбирига берган интервьюсида бобосидан кейин ҳукуматга келганларни айблади. Марҳум президентнинг арзандаси ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...