Асосий мавзулар
21 ноябр 2019

Хоразм вилояти суди 28 ноябрда Нафосат Оллошукурова шикоятини кўриб чиқади

28 ноябрь куни Хоразм вилояти кассация суди мажбурий тарзда руҳий шифохонага ётқизилган 32 яшар блогер Нафосат Оллошукурова шикоятини кўриб чиқади. 

Жорий йилнинг 30 сентябрида фуқаролик ишлари бўйича Урганч шаҳри суди Нафосатни мажбурий равишда руҳий шифохонага ётқизиш ҳақида қарор чиқарган эди. 

«Иш ҳолатлари ва қонун талабларидан келиб чиқиб, суд Оллошукурова Нафосатнинг ўзини тутиши келгусида унинг соғлиғига зарар етказиши мумкинлиги, унинг шифохонада даволаниши ўзининг соғлиғини тиклаш учун зарурлиги гувоҳлар ва аризачи вакили кўрсатмалари билан ҳам тўлиқ исботини топганлигини инобатга олиб, Хоразм вилояти руҳий асаб касалликлари диспансери бош врачининг аризасини қаноатлантиришни ва фуқаро Оллошукурова Нафосатни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия шифохонасига ётқизишни лозим топди», дейилади суд қарорида.

Бу қарордан аввал Нафосат Оллошукурова журналист Маҳмуд Ражаб ҳимоясига уюштирилган норозилик акциясидаги иштироки учун 10 кун ҳибсда сақланган эди. 

Нафосат Оллошукурованинг адвокати Умид Давлетовнинг фикрича, “Нафосатни руҳий шифохонага ётқизиш ҳақидаги суд қарори “Психиатрия ёрдами кўрсатиш тўғрисидаги қонун”нинг 27-моддаси талабларига хилоф. Нафосат Оллошукурова суд мажлисига чақирилмаган. Унинг руҳий ҳолати бузилганига тўлиқ ишонч ҳосил қилинмаган. Психиатрик экспертиза хулосаси олинмаган. Суд қарорига ёлғонлардан иборат ариза асос қилиб олинган”.

Блогернинг адвокати, шунингдек, Нафосат Оллошукурованинг судда иштирокини таъминлашни ҳам сўраган, бироқ бу юзадан суднинг қарори ҳали номаълум. 

Қатор ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари, жумладан, Халқаро амнистия, “Пахта кампанияси” коалицияси ва Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси блогерни руҳий шифохонадан чиқариш талаби билан баёнотлар беришган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 октябр 2019
Ўзбекистон ҳарбийлари илк бор бор ҳаво ҳужумидан мудофаага мўлжалланган FD-2000 ракеталарининг амалий синовларини ўтказмоқда.  Мазкур синовлар Қашқадарё вилоятида жойлашган ...
9 сентябр 2016
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов вафотидан сўнгги бир неча кун ичида мамлакатда чоп этилган деярли барча нашрлар бир хил қиёфага ...
7 март 2018
Тошкент шаҳри судида 7 март куни бошланган биринчи суд йиғилиши Бобомурод Абдуллаевга терговда қўлланилган қийноқ аломатларини аниқлаш ва экспертиза ...
2 октябр 2015
29 сентябр куни ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари Елена Урлаева ва Малохат Эшонқуловалар Хоразм вилоят Хазорасп ТИИБ милиционерлари томонидан ушланган ва ...
Блоглар
4 декабр 2019
(Муҳаммад Солиҳ ва Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон суҳбатларини тинглаб) 1980 йиллар бошида раҳматли отам Мадамин Бек ...
27 ноябр 2019
Ўзбекистон Бош прокуратураси Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ижтимоий тармоқда тарқалгани аудиоёзувидаги ҳолатларни текшириш юзасидан ...
19 ноябр 2019
Матбуот хизматлари ва жамоатчилик билан алоқалар соҳаси бўйича таҳлиллар рукнимизнинг янги сонига катта эҳтиёж пайдо ...