Асосий мавзулар
28 ноябр 2019

Блогер Нафосат Оллошукуровани руҳий касалхонада даволаш муддати бир ойга узайтирилди

28 ноябрь куни фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилояти суди икки ой давомида руҳий шифохонада қолаётган блогер ва фаол Нафосат Оллошукуровани мажбурий даволаш муддатини яна бир ойга узайтирди.

Адвокат Умид Давлетовнинг сўзларига кўра, Нафосатни судда иштирок этиш учун шифохонадан олиб келишди.

«Ҳамма тарафлама тўлиқ савол-жавоблар бўлди. Хулоса берган экспертизадаги врачлар ҳам савол-жавоб қилинди. Куни кеча, 27 ноябрда у қайта комиссиядан ўтказилган ва яна бир ой “лечение” қилишга мажбур деган ҳулоса чиқаришган», деди адвокат “Элтуз”га.

Блогер Нафосат Оллошукурова 26 сентябрдан буён Урганч шаҳридаги руҳий шифохонада мажбурий даволанишда қолмоқда.

Тиббий-маслаҳат комиссияси раиси Қувондиқ Дурдиев биринчи судда берган кўрсатмасида: “Нафосат Оллошукурова даволанишга муҳтож, чунки “овқатдан бош тортиш”, “ўлиш истаги”, “ўзининг салбий томонларини яширишга уриниш” каби белгилар унинг руҳий ҳолати бузилиши аломатларидир”, дея билдирган эди.

Бу қарордан аввал Нафосат Оллошукурова 22 сентябрь куни журналист Маҳмуд Ражаб ҳимоясига уюштирилган норозилик акциясидаги иштироки учун 10 кун маъмурий ҳибсга тортилган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 июл 2017
1 июлдан Фарғонада иш бошлаган Мажбурий ижро бюроси (МИБ) ишидан одамлар норози бўла бошлади. МИБ инспекторлари уйма-уй юриб алимент, ...
28 феврал 2019
Сўнгги икки йил давомида Ўзбекистон бир неча бор янада очиқ бозор иқтисодиётига ўтиши ҳақида эълон қилди. Аста-секин бу ўзгаришлар ...
23 март 2016
22 март куни Жиззах вилоят жиноий ишлар судида бўлиб ўтган аппеляция махкамасида, судланувчилар Арамаис Авакян, Фурқат Жўраев, Бектемир Умрзоқов ...
17 октябр 2016
Сўнгги вақтларда Ўзбекистон матбуоти бош вазирнинг виртуал қабулхонасини салкам “адолат уйи”га тенглаштириб қўйди, десак хато бўлмайди. Ҳозир ҳар бир ...
Блоглар
4 декабр 2019
(Муҳаммад Солиҳ ва Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон суҳбатларини тинглаб) 1980 йиллар бошида раҳматли отам Мадамин Бек ...
27 ноябр 2019
Ўзбекистон Бош прокуратураси Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ижтимоий тармоқда тарқалгани аудиоёзувидаги ҳолатларни текшириш юзасидан ...
19 ноябр 2019
Матбуот хизматлари ва жамоатчилик билан алоқалар соҳаси бўйича таҳлиллар рукнимизнинг янги сонига катта эҳтиёж пайдо ...